https://sputniknews.uz/20220128/qirgiziston-chegaradagi-mojaro-boyicha-jinoyat-ishini-qozgatdi-22427714.html
Қирғизистонда чегарадаги можаро бўйича жиноят иши қўзғатилди
Қирғизистонда чегарадаги можаро бўйича жиноят иши қўзғатилди
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ИИВ томонидан Тожикистон билан чегарадаги можародан кейин “тинчликка қарши жиноят” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
2022-01-28T12:19+0500
2022-01-28T12:19+0500
2022-01-28T12:20+0500
дунёда
қирғизистон
тожикистон
можаро
қирғиз-тожик чегараси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/433/83/4338354_0:222:2853:1826_1920x0_80_0_0_1a8874a54a0c37e3c3b274e3feb41aa4.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Қирғизистон ИИВ томонидан Тожикистон билан чегарадаги можародан кейин “тинчликка қарши жиноят” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.Хабарда айтилишича, 27 январ куни соат 18:00 атрофида Қирғизистон Боткен тумани Кўк-Тош қишлоғи билан Исфара тумани Самониен қишлоғи ўртасидаги чегаранинг тасдиқланмаган қисмида Тожикистон чегарачилари Ўш-Исфана йўли ва Исфара-Ворух автомобил йўли қисмини тўсиб қўйишди. Қирғизистон чегарачилари ўз ҳамкасбларидан тўхташни сўрашди.Музокаралар чоғида икки давлат маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари қурилиш ишларини тўхтатиб, йўлни очишга келишиб олдилар. Бироқ соат 19:30 атрофида Тожикистон чегарачилари халқаро келишувларни бузган ҳолда оғир ўқотар қуроллардан фойдаланиб, оддий фуқаролар истиқомат қилувчи Кўк-Тош қишлоғидаги Чир-Добо, Қум-Мозор, Дахма участкаларига, шунингдек Ўрто-Бўз қишлоғидаги Тўрт-Кочо участкаси ва Кўк-Тош қишлоғидаги Қирғизистон ИИВ Ички қўшинларининг 707-сонли ҳарбий қисми биносида ҳужум қилишди.ФВВ маълумотларига кўра, маҳаллий аҳолининг уйлари ва 707-сонли ҳарбий қисм биноси зарар кўрган, бир неча ҳарбий хизматчи ва бир маҳаллий аҳоли ўқдан тан жароҳатлари олиб, Боткен вилояти шифохонасига олиб келинди.Жабрланувчиларга суд-тиббий экспертиза тайинланди.Тожикистон томони 13 киши яралангани, 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.Кечаси томонлар ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олдилар. Ҳозир чегарада вазият тинч.
қирғизистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/433/83/4338354_60:0:2791:2048_1920x0_80_0_0_679d73da7c5e6e60dc8afce5a0e01ddb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон чегарадаги можаро бўйича жиноят ишини қўзғатди
қирғизистон чегарадаги можаро бўйича жиноят ишини қўзғатди
Қирғизистонда чегарадаги можаро бўйича жиноят иши қўзғатилди
12:19 28.01.2022 (янгиланди: 12:20 28.01.2022) Қирғизистон ИИВ томонидан чегарадаги можаро бўйича жиноят иши қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Қирғизистон ИИВ томонидан Тожикистон билан чегарадаги можародан кейин “тинчликка қарши жиноят” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда
Sputnik Қирғизистон хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 27 январ куни соат 18:00 атрофида Қирғизистон Боткен тумани Кўк-Тош қишлоғи билан Исфара тумани Самониен қишлоғи ўртасидаги чегаранинг тасдиқланмаган қисмида Тожикистон чегарачилари Ўш-Исфана йўли ва Исфара-Ворух автомобил йўли қисмини тўсиб қўйишди. Қирғизистон чегарачилари ўз ҳамкасбларидан тўхташни сўрашди.
Музокаралар чоғида икки давлат маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари қурилиш ишларини тўхтатиб, йўлни очишга келишиб олдилар. Бироқ соат 19:30 атрофида Тожикистон чегарачилари халқаро келишувларни бузган ҳолда оғир ўқотар қуроллардан фойдаланиб, оддий фуқаролар истиқомат қилувчи Кўк-Тош қишлоғидаги Чир-Добо, Қум-Мозор, Дахма участкаларига, шунингдек Ўрто-Бўз қишлоғидаги Тўрт-Кочо участкаси ва Кўк-Тош қишлоғидаги Қирғизистон ИИВ Ички қўшинларининг 707-сонли ҳарбий қисми биносида ҳужум қилишди.
ФВВ маълумотларига кўра, маҳаллий аҳолининг уйлари ва 707-сонли ҳарбий қисм биноси зарар кўрган, бир неча ҳарбий хизматчи ва бир маҳаллий аҳоли ўқдан тан жароҳатлари олиб, Боткен вилояти шифохонасига олиб келинди.
Жабрланувчиларга суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Тожикистон томони 13 киши яралангани, 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.
Кечаси томонлар ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олдилар. Ҳозир чегарада вазият тинч.