https://sputniknews.uz/20220128/biologik-faol-qoshimchalarning-qaysilari-miyaga-zarar-etkazishi-mumkin-22438841.html
Биологик фаол қўшимчаларнинг қайсилари мияга зарар етказиши мумкин?
Биологик фаол қўшимчаларнинг қайсилари мияга зарар етказиши мумкин?
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассиснинг таъкидлашича, биологик фаол қўшимчаларининг аксарияти уларга тегишли бўлган фойдали хусусиятларнинг ярмига ҳам эга эмас.
2022-01-28T22:30+0500
2022-01-28T22:30+0500
2022-01-28T22:30+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
шифокор
фойдали
соғлиқ
фойдали маҳсулотлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0b/22146285_0:100:2593:1559_1920x0_80_0_0_0e35b75fdb6a41d1ff3d89190e459d1b.jpg
Қайси биологик фаол қўшимчалар (БАД) мияга зарар этказиши мумкинлиги ҳақида Спутник радиосига хусусий клиника бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Марина Аникина айтиб берди.Унинг сўзларига кўра, мияни рағбатлантирадиган БФҚларини истеъмол қилиш психотик касалликларни келтириб чиқариши мумкин."Мия фаолиятини яхшилаш учун ҳар қандай қўшимча салбий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки сиз дастлаб мия нима учун яхши ишламаётганини тушунишингиз керак. Ёки у касал бўлган ёки инфекциядан азият чекмоқда, ёки сиз жуда кўп ишлагансиз ва мия чарчаган. Агар ушбу ноқулай вақтда сиз уни рағбатлантиришни бошласангиз, сизда психотик реакция, асабийлашиш ва уйқу бузилиши мумкин ", - деб тушунтирди Аникина.У гинкго билоба ўсимлиги экстрактини мисол қилиб келтирди. Кўпчиллик унинг қон айланишини яхшилаши ва мия қаришини секинлаштиришига ишонади."Ўсмирлар уни имтиҳон олдидан қўллаган ва бу психотик бузилишларни келтириб чиқарган ҳолатлар бўлган. Деменциядан азият чекадиган кекса одамларда ҳам худди шундай реакцияга сабаб бўлган", - деди шифокор.Шифокор таъкидлашича, аксарият БАДлар уларга тегишли бўлган шифобахш хусусиятларнинг ярмига ҳам эга эмас. Масалан олимлар яқинда 3-6-9 омега-ёғ кислоталари мажмуаси юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланишининг олдини олишга қодир эмаслигини аниқладилар. Кардиология соҳасидаги тадқиқотларга кўра, ушбу препарат самарадорликни кўрсатмади ва ҳозирда юрак-қон томир касалликларининг ривожланишини, шунингдек, мия томирларининг атеросклерозини секинлаштириш учун фойдаланиш тавсия этилмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0b/22146285_191:0:2402:1658_1920x0_80_0_0_190a681a04c0e85d9394ba1951ffdb89.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бад биологик фаол қўшимча зарар мия шифокор соғлиқ фойда
бад биологик фаол қўшимча зарар мия шифокор соғлиқ фойда
Биологик фаол қўшимчаларнинг қайсилари мияга зарар етказиши мумкин?
Мутахассиснинг таъкидлашича, биологик фаол қўшимчаларининг аксарияти айтилган фойдали хусусиятларнинг ярмига ҳам эга эмас.
Қайси биологик фаол қўшимчалар (БАД) мияга зарар этказиши мумкинлиги ҳақида Спутник радиосига хусусий клиника бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Марина Аникина айтиб берди.
Унинг сўзларига кўра, мияни рағбатлантирадиган БФҚларини истеъмол қилиш психотик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
"Мия фаолиятини яхшилаш учун ҳар қандай қўшимча салбий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки сиз дастлаб мия нима учун яхши ишламаётганини тушунишингиз керак. Ёки у касал бўлган ёки инфекциядан азият чекмоқда, ёки сиз жуда кўп ишлагансиз ва мия чарчаган. Агар ушбу ноқулай вақтда сиз уни рағбатлантиришни бошласангиз, сизда психотик реакция, асабийлашиш ва уйқу бузилиши мумкин ", - деб тушунтирди Аникина.
У гинкго билоба ўсимлиги экстрактини мисол қилиб келтирди. Кўпчиллик унинг қон айланишини яхшилаши ва мия қаришини секинлаштиришига ишонади.
"Ўсмирлар уни имтиҳон олдидан қўллаган ва бу психотик бузилишларни келтириб чиқарган ҳолатлар бўлган. Деменциядан азият чекадиган кекса одамларда ҳам худди шундай реакцияга сабаб бўлган", - деди шифокор.
Шифокор таъкидлашича, аксарият БАДлар уларга тегишли бўлган шифобахш хусусиятларнинг ярмига ҳам эга эмас. Масалан олимлар яқинда 3-6-9 омега-ёғ кислоталари мажмуаси юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланишининг олдини олишга қодир эмаслигини аниқладилар. Кардиология соҳасидаги тадқиқотларга кўра, ушбу препарат самарадорликни кўрсатмади ва ҳозирда юрак-қон томир касалликларининг ривожланишини, шунингдек, мия томирларининг атеросклерозини секинлаштириш учун фойдаланиш тавсия этилмайди.