https://sputniknews.uz/20220127/xitoy-olimlari-neocov-virusi-haqida-xabar-berishdi-22410874.html
NeoCoV: Хитой олимлари янги коронавирус ҳақида хабар беришди
NeoCoV: Хитой олимлари янги коронавирус ҳақида хабар беришди
Sputnik Ўзбекистон
Уханлик олимлар янги коронавирус ҳақида хабар беришди. Жанубий Африкада топилган NeoCoV коронавируси битта мутациядан кейин одамларга етиб бориши мумкин.
2022-01-27T14:24+0500
2022-01-27T14:24+0500
2022-01-27T14:31+0500
дунёда
хитой
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1350/95/13509535_0:0:2863:1611_1920x0_80_0_0_fb56692b1b9f92495c005e6c94326d0d.jpg
Уханлик олимлар янги коронавирус ҳақида хабар беришди. Жанубий Африкада топилган NeoCoV коронавируси битта мутациядан кейин одамларга юқиши мумкин.Хитойлик олимлар аввалроқ Жанубий Африкада аниқланган NeoCoV коронавирусининг инсон популяциясига етиб келиши хавфи борлигини маълум қилди. Бу ҳақда материал bioRxivда жойлаштирилди."Бу вируслар гуруҳининг тарқалиш ҳолатларини, уларнинг одамларда пайдо бўлиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда диққат билан кузатиб бориш керак", - дейилган ҳужжатда.Мутахассисларнинг фикрига кўра, вирус инсон организмига таъсир қилиш учун маълум бир мутация керак, ҳозир у фақат кўршапалакларга таҳдид солади. Бироқ, олимлар NeoCoV хусусияти кўп жиҳатдан ҳануз сирлигича қолмоқда.Ҳозир тадқиқот дастлабки бўлиб, уни экспертлар текшириб чиқиши керак.Бугунги кунда Жанубий Африкада топилган NeoCoV вируси фаол муҳокама қилинмоқда, бу вирус янги эмас ва бир мунча вақтдан бери мавжуд. Бу вирус Яқин Шарқ респиратор синдроми MERS-CoV билан боғлиқ бўлиб, унинг тарқалиши 2012 ва 2015 йилларда қайд этилган.Аммо унинг ўзига хос хавфи ҳақида фақат ҳозир маълум бўлди - NeoCoV ва унинг яқин қариндоши PDF-2180-CoV АCE2-ферментига ёпишиб олган ҳолда, ҳозирги SARS-CoV-2 коронавируси каби кўршапалаклар ва одамлар организмига кириши мумкинлиги маълум бўлди.Шундай қилиб, NeoCoV вируси MERS-CoVнинг юқори ўлим даражаси (ўртача ҳар учинчи юқтирган одамдан бири вафот этади) ва ҳозирги SARS-CoV-2 коронавирусининг юқори тарқалиш тезлигини ўзида бирлаштиради, деб тушунтиради тадқиқотчилар.Ҳозирги вақтда эмлаш коронавируснинг барча мавжуд турларидан энг самарали ҳимоя бўлиб қолмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Россия шифохоналарига ётқизилган COVID-19 беморларининг аксарияти эмланмаганини таъкидлади.Россия “Вектор” давлат илмий марказида NeoCov коронавируси хавфини қўшимча ўрганиб чиқиш кераклиги ҳақида муносабат билдирди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1350/95/13509535_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_03ab2fe380c47bfe4ac8abd01a22a658.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
neocov коронавирус вирус хитой
neocov коронавирус вирус хитой
NeoCoV: Хитой олимлари янги коронавирус ҳақида хабар беришди
14:24 27.01.2022 (янгиланди: 14:31 27.01.2022) Уханлик олимлар янги коронавирус ҳақида хабар беришди.
Уханлик олимлар янги коронавирус ҳақида хабар беришди. Жанубий Африкада топилган NeoCoV коронавируси битта мутациядан кейин одамларга юқиши мумкин.
Хитойлик олимлар аввалроқ Жанубий Африкада аниқланган NeoCoV коронавирусининг инсон популяциясига етиб келиши хавфи борлигини маълум қилди. Бу ҳақда материал
bioRxivда жойлаштирилди.
"Бу вируслар гуруҳининг тарқалиш ҳолатларини, уларнинг одамларда пайдо бўлиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда диққат билан кузатиб бориш керак", - дейилган ҳужжатда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, вирус инсон организмига таъсир қилиш учун маълум бир мутация керак, ҳозир у фақат кўршапалакларга таҳдид солади. Бироқ, олимлар NeoCoV хусусияти кўп жиҳатдан ҳануз сирлигича қолмоқда.
Ҳозир тадқиқот дастлабки бўлиб, уни экспертлар текшириб чиқиши керак.
Бугунги кунда Жанубий Африкада топилган NeoCoV вируси фаол муҳокама қилинмоқда, бу вирус янги эмас ва бир мунча вақтдан бери мавжуд. Бу вирус Яқин Шарқ респиратор синдроми MERS-CoV билан боғлиқ бўлиб, унинг тарқалиши 2012 ва 2015 йилларда қайд этилган.
Аммо унинг ўзига хос хавфи ҳақида фақат ҳозир маълум бўлди - NeoCoV ва унинг яқин қариндоши PDF-2180-CoV АCE2-ферментига ёпишиб олган ҳолда, ҳозирги SARS-CoV-2 коронавируси каби кўршапалаклар ва одамлар организмига кириши мумкинлиги маълум бўлди.
Шундай қилиб, NeoCoV вируси MERS-CoVнинг юқори ўлим даражаси (ўртача ҳар учинчи юқтирган одамдан бири вафот этади) ва ҳозирги SARS-CoV-2 коронавирусининг юқори тарқалиш тезлигини ўзида бирлаштиради, деб тушунтиради тадқиқотчилар.
Ҳозирги вақтда эмлаш коронавируснинг барча мавжуд турларидан энг самарали ҳимоя бўлиб қолмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Россия шифохоналарига ётқизилган COVID-19 беморларининг аксарияти эмланмаганини таъкидлади.
Россия “Вектор” давлат илмий марказида NeoCov коронавируси хавфини қўшимча ўрганиб чиқиш кераклиги ҳақида муносабат билдирди.