https://sputniknews.uz/20220127/toshkentda-bir-guruh-shaxs-qolga-olindi-22405094.html
Тошкентда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган бир гуруҳ шахс қўлга олинди
Тошкентда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган бир гуруҳ шахс қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўтказилган тезкор тадбирда "Тавҳид ва жиҳод катибати"* номли террорчилик ташкилотининг 30 га яқин аъзоси ушланган.
2022-01-27T10:38+0500
2022-01-27T10:38+0500
2022-01-27T10:43+0500
ҳодисалар
жангарилар
террорчилик уюшмаси
“тавҳид ва жиҳод катибаси”
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0f/15602322_0:25:3067:1750_1920x0_80_0_0_71d40fc7d426c63e16292fe1319fd819.jpg
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тошкентда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган бир гуруҳ шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) матбуот хизмати хабар бермоқда.Ўтказилган тезкор тадбирда "Тавҳид ва жиҳод катибати"* номли террорчилик ташкилотининг 30 га яқин аъзоси ушланган.Улар Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинларни ўтказиб, келгусида Сурия ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштириб келган.Қайд этилишича, қўлга олинганлар асосан ёшлардан иборат ва уларнинг айримлари Андижон, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келган.Ёшларнинг хориждаги ноқонуний ҳужраларда диний таълим олишига кўмаклашган гуруҳ ушландиҲолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.* Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан террорчилик гуруҳи деб топилган ва фаолияти тақиқланган
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0f/15602322_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_f7e155c890155840152490ffd6abfa43.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент террорчилик гуруҳи қўлга олиш
тошкент террорчилик гуруҳи қўлга олиш
Тошкентда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган бир гуруҳ шахс қўлга олинди
10:38 27.01.2022 (янгиланди: 10:43 27.01.2022) Улар асосан ёшлар. Айримлари вилоятлардан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келишган.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тошкентда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган бир гуруҳ шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Ўтказилган тезкор тадбирда "Тавҳид ва жиҳод катибати"* номли террорчилик ташкилотининг 30 га яқин аъзоси ушланган.
Улар Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинларни ўтказиб, келгусида Сурия ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштириб келган.
Қайд этилишича, қўлга олинганлар асосан ёшлардан иборат ва уларнинг айримлари Андижон, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
* Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан террорчилик гуруҳи деб топилган ва фаолияти тақиқланган