Қирғизистон Тожикистон билан чегарадош қишлоқлардан аҳолини эвакуация қилмоқда – видео

© Фото / пресс-служба ГПС КРПограничники на кыргызско-таджикском участке государственной границы
Пограничники на кыргызско-таджикском участке государственной границы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2022
Oбуна бўлиш
Эвакуация қилинаётган кишилар Боткен ва Равот қишлоғига жўнатилмоқда.
Боткен вилояти ФВВ бўлинмаси фавқулодда ҳолат режимига ўтказилиб, Чегарага яқин қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
Қирғизистондаги Самарқанддек қишлоғи аҳолиси уйларини ташлаб, Равот қишлоғи томон йўл олишмоқда, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Эвакуация қилинаётган кишилар Боткен ва Равот қишлоғига жўнатилмоқда, 60та оила мактабга жойлаштирилди.
Қирғизистон чегара хизматининг маълум қилишича, Тожикистон томони электр узатиш линияларини мўлжалга олиб миномётлардан ўқ отмоқда - Sputnik Kg.
Чегарада отишма тўхтамаяпти. Тожикистон томони ўт очишни тўхтатишни сўради, бироқ ўзи ўқ узишда давом этмоқда, демоқда Қирғиз чегара хизмати.
Қирғизистоннинг Боткен вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокимларининг чегарадаги вазият бўйича учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Бундан олдин SputnikTj тожик-қирғиз чегарасидаги отишмада 6 киши яраланди, уларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари.
Янгиликлар лентаси
0