Қайси ҳудудларда электр таъминоти ҳалигача тўлиқ тикланмади?

© Pixabay/a_roeslerЛампа накаливания
Лампа накаливания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2022
Oбуна бўлиш
Айни дамда фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Жиззах вилоялари ҳамда Тошкент шаҳри электр энергияси таъминоти 100% тикланган.
ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида электр таъминоти ҳалигача тўлиқ тикланмаган деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.
Хусусан, 26 январь соат 22:00 ҳолатига вазият қуйидагича:
1.
1. Қоракалпоғистон Республикаси (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;
2.
2. Андижон вилояти (55%) — Андижон шаҳар 75%, Хонобод тумани 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 40% электр таъминоти мавжуд;
3.
3. Бухоро вилояти (80%) — Қоракўл тумани 60%, қолган барча туман ва шаҳарларда 100% электр таъминоти мавжуд;
4.
4. Жиззах вилояти (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;
5.
5. Қашқадарё вилояти (70%) — Қарши шаҳар 85%, қолган барча туман ва шаҳарларда 60% электр таъминоти мавжуд;
6.
6. Навоий вилояти (95%) — Хатирчи тумани 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 100% электр таъминоти мавжуд;
7.
7. Наманган вилояти (70%) — Наманган шахри 75%, Мингбулоқ тумани 75%, Косонсой тумани 75%, Норин тумани 80% Поп тумани 70%, Тўрақўрғон тумани 75%, Уйчи тумани 75%, Учқўрғон тумани 80%, Чортоқ тумани 75%, Чуст тумани 75%, Янгиқўрғон тумани 80%, Наманган тумани 80% электр таъминоти мавжуд;
8.
8. Самарқанд вилояти (60%) — Каттақурғон шахар 50%,Каттақурғон тумани 90%, Жомбой тумани 90%, Пастдарғом тумани 10%, Нарпай тумани 70%,Тайлоқ тумани 70%, Ургут тумани 80%, Самарқанд шахар 100% электр таъминоти мавжуд;
9.
9. Сурхондарё вилояти (65%) — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 %, Термиз шаҳри 70%, Термиз туман 60 %, Олтинсой тумани 70%, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон туманлари 20% электр мавжуд;
10.
10. Сирдарё вилояти (70%) — Ширин шаҳри 100%, қолган туман ва шаҳарларда 75% электр таъминоти мавжуд;
11.
11. Тошкент вилояти (80%) — Ангрен шаҳар 40%, Бекобод шаҳар 40%, Нарафшон шаҳар 30%, Олмалиқ шаҳар 70%, Оҳангарон шаҳар 50%, Чирчиқ шаҳар 80%, Янгийўл шаҳар 50%, Бука тумани 45%, Бўстонлик тумани 70%, Зангиота тумани 100%, Қибрай тумани 90%, Қуйи Чирчиқ тумани 60%,Оҳангарон тумани 50%, Паркент тумани 70%, Пискент тумани 30%, Тошкент тумани 80%, Ўрта Чирчиқ тумани 25%, Юқори Чирчиқ тумани 70%, Чиноз тумани 90%, Янгийўл туман 80% электр таъминотига уланган;
12.
12. Фарғона вилояти (70%) — Данғара тумани 60%, Фарғона тумани 75%, Ўзбекистон тумани 50%, Риштон тумани 50%, Бувайда тумани 40%, Қўқон шаҳар 100%, Тошлоқ тумани 50%, Марғилон шаҳар 60%, Қўштепа тумани 50%, Боғдод тумани 50%, Олтариқ тумани 50%, қолган туман ва шаҳарларида 100% электр таъминоти мавжуд;
13.
13. Хоразм вилояти (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;
14.
14. Тошкент шаҳри (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё энергетика ҳалқасида содир бўлган йирик авария туфайли 25 январь куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда бир неча соатга электр таъминоти бутунлай тўхтатилган эди. Бунинг оқибатида газ қазиб олиш станцияларидаги компрессорлар тўхтаб қолган ва республика газ таъминоти тизимида узилишлар кузатила бошлаган эди. Газ таъминотидаги узилишлар ўз навбатида ИЭСлар фаолиятига таъсир қилди.
Янгиликлар лентаси
0