Қамалда қолган Ленинград - архив лавҳалар

Oбуна бўлиш
1944 йил 27 январ - барча совет халқи учун унутилмас сана ҳисобланади, шу куни Совет қўшинлари 872 кун давом этган Ленинград блокадасини олиб ташладилар. Немис босқинчиларининг ҳужуми остида қолмаслик учун шаҳар "тишларни ғижирлатиб" охиригача чидади.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ленинград блокадаси совет халқи учун энг даҳшатли синовлардан бирига айланди. Шаҳарни қамал қилиш 872 кун давом этди.
Шаҳарни ташқи дунё билан боғлаган ягона "ип" Ладога кўли орқали ўтадиган маршрут - "Ҳаёт йўли" эди. Бироқ транспорт артерияси аҳолини етарлича озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлай олмади.
Шаҳар зулматга ботди: даҳшатли очарчилик, бомбардимон - буларнинг барчаси 2,5 йил давомида совет фуқароларини ўраб олганди.
"Доимий бомбардимон ва очликка қарамай, ленинградликлар фронтга қурол-яроғ, кийим-кечак, ўқ-дорилар бериш мақсадида қаттиқ меҳнат қилишда давом этдилар. 200 мингдан ортиқ шаҳар аҳолиси халқ армияси сафига жўнади, яна 300 минг нафари маҳаллий ҳаво мудофаага қарши бўлинмалари сафига қўшилди", - Россия Мудофаа вазирлиги статистик маълумотларни келтиради.
Айрим маълумотларга кўра, 640 мингдан ортиқ одам блокада қурбони бўлди, бошқа маълумотларга кўра - 1,5 миллион.
Уруш пайтида Украина, Беларуссия ва Россиядан турли миллатга мансуб 1 миллиондан ортиқ аҳоли, шу жумладан 200 минг нафар ёш болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинган.
Бир куни шаҳарга қамалдаги Ленинград болаларини олиб келаётган состав келиши маълум бўлди. Вокзалга минглаб ўзбек аёллари келишди. Улар очликдан тинкаси қуриган болаларни ўз тарбиясига беришни илтимос қилишар, ҳаттоки талаб қилишар, бу ҳақда ўтиниб сўрар эдилар.
Маълумотларга қараганда, уларнинг 400 мингга яқини — бола, шулардан 200 мингдан ортиғи чин етим бўлган. Шунча болани Ўзбекистоннинг минглаб оиласи ўз бағрига олди ва бир майизни қирқ бўлиб еди.
"Ленинград мудофааси учун" медали билан 1,5 миллион киши, шу жумладан 5000 мактаб ўқувчилари мукофотланди. 1965 йилда Ленинградга "Қаҳрамон шаҳар" унвони берилди.
Афсонавий шаҳар қандай яшаганлиги ҳақида архив лавҳани томоша қилишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0