Газ таъминоти қачон тўлиқ тикланиши маълум бўлди

© Pixabay / StroganovaПлита
Плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2022
Oбуна бўлиш
Айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятларидан ташқари қолган ҳудудларда газ таъминоти тўлиқ тикланган.
ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Аҳолига табиий газ етказиб бериш босқима-босқич тикланмоқда, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.
Айни дамда табиий газ истеъмолчиларининг 63 %ига етказиб берилмоқда, - дейилган хабарда. Қуйидаги ҳудуларда газ таъминоти тўлиқ тикланмаган. 26 январь соат 21:00 ҳолатига:
1.
Фарғона вилоятида — 32%;
2.
Андижон вилоятида — 73%;
3.
Наманган вилоятида — 77%;
4.
Тошкент вилоятида — 89%;
5.
Самарканд вилоятида — 6%;
6.
Тошкент шаҳрида — 67%ни ташкил этмоқда.
Шунингдек, бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди.
Фақат Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё энергетика ҳалқасида содир бўлган йирик авария туфайли 25 январь куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда бир неча соатга электр таъминоти бутунлай тўхтатилган эди. Бунинг оқибатида газ қазиб олиш станцияларидаги компрессорлар тўхтаб қолган ва республика газ таъминоти тизимида узилишлар кузатила бошлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0