https://sputniknews.uz/20220127/foyda-va-istiqbollar-qoshni-mamlakatlar-ozbekiston-bilan-hamkorlikni-qanday-baholashmoqda-22415516.html
Фойда ва истиқболлар: қўшни мамлакатлар Ўзбекистон билан ҳамкорликни қандай баҳолашмоқда
Фойда ва истиқболлар: қўшни мамлакатлар Ўзбекистон билан ҳамкорликни қандай баҳолашмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Қайси мамлакатлар Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилмоқда? Халқаро ҳамжамият учун Ўзбекистон иқтисодиётининг айнан қайси соҳалари истиқболли кўринади?.. 27.01.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-01-27T22:15+0500
2022-01-27T22:15+0500
2022-01-27T22:15+0500
иқтисод
ўзбекистон
ҳамкорлик
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/28/13922848_20:0:982:541_1920x0_80_0_0_6bae8e149ecd0b164adca8a7c9f282fd.jpg
Ўзбекистон Ҳиндистон, Хитой ва БАА билан бир қаторда энг истиқболли салоҳиятли эркин савдо ҳудудлари рўйхатига киритилди. Ушбу рейтинг 25 январь куни Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) томонидан “ЕОТБ интеграцияси бизнес барометри” ҳисоботи тақдимоти чоғида эълон қилинди.Рейтинг Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондаги йирик ва ўрта бизнес вакиллари бўлган 337 та компания ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра тузилган. Сўровномада, шунингдек, юқори даражадаги раҳбарлар, 180 та ўрта ва 157 та йирик компаниялар бўлимлари раҳбарлари ва менеджерлари иштирок этган.ЭСҲ нега керакЕОТБ ҳисоботидан маълум бўлишича, Россия билан ҳамкорлик Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо барча мамлакатлар учун анъанавий тарзда устувор вазифа бўлиб келган. Шундай қилиб, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон компаниялари вакиллари Россия компанияларини асосий бизнес ҳамкорлар рўйхатида 1- ўринга қўйишган.Шунга қарамай, сўровнома иштирокчилари келажакни интеграция, яъни ЕОИИ эркин савдо ҳудудларини кенгайтириш билан боғлиқ, деб ҳисоблашади. Эркин савдо ҳудуди (ёки ЭСҲ) - иштирокчи давлатлар бир-бири учун божхона тўловлари, йиғимлар ва солиқларни бекор қилган халқаро интеграциянинг бир тури. Шу сабабли, респондентларнинг 73 фоизи савдо даражасидаги интеграция бизнес юритишни осонлаштиради, деб ҳисоблайди.Бундан ташқари, ЭСҲ ўзаро савдодаги миқдорий чекловларни бекор қилишни ўз ичига олади. Шу билан бирга, ҳар бир давлат учинчи давлатлар билан ўз савдо режимини ўрнатиш ҳуқуқини, яъни ўз мустақиллигини сақлаб қолади.Ўзбекистон Марказий Осиё лидери бўладими - иқтисодчилар фикриЭСҲ фаолияти одатда давлатлараро котибият томонидан назорат қилинади. Агар мамлакатлар вақти-вақти билан савдо масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиб борса ва келгуси ҳамкорлик алгоритми бўйича келишиб олса, котибият назоратисиз ҳам фаолият юритиш мумкин.Айни пайтда ЕОИИ Вьетнам, Эрон, Сербия ва Сингапур билан эркин савдо шартномаларига эга. Бундан ташқари, иттифоқ Миср, Эрон, Ҳиндистон ва Индонезия билан янги эркин савдо шартномаларини яратиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.Сўровнома иштирокчилари Хитойни эркин савдонинг географик кенгайиш бўйича энг истиқболли мамлакат деб ҳисоблайди. Потенциал истиқболли эркин савдо ҳудудлари рўйхатида Хитойдан сўнг Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Европа давлатлари турибди.Ким Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқдаҚўшни давлатлар учун ҳамкорликнинг фойдали жиҳатлари шундаки, ҳамкорлик жараёнида логистика масалалари анча соддалаштирилади, тилга оид тўсиқлар ҳам йўқ. ЕОТБ сўровномасига кўра, 337 компаниянинг 80 фоизи ЕОИИ мамлакатларида ўз ҳамкорлари ёки мижозларига эга. Ҳамкорликнинг асосий йўналиши эса савдо-сотиқдир.Қайси ЕОИИ давлатлари Ўзбекистон билан савдода анча фаол? Сўровнома натижаларига кўра, Тожикистон Ўзбекистон билан савдо соҳасида жуда фаол ҳамкорлик қилмоқда - халқаро ҳамкорликка эга бўлган сўровномада қатнашган компанияларнинг 46 фоизи Ўзбекистонни етакчи ҳамкор деб атаган. Россия ҳам Ўзбекистон билан савдо алоқаларини ривожлантирмоқда (40 фоиз).Кейинги ўринларда Беларусь (38 фоиз), сўнг- Қирғизистон (35 фоиз), Қозоғистон (21 фоиз) ва Арманистон (13 фоиз) турибди.Келгуси 5 йилда Ўзбекистон иқтисодиётини қандай ўзгаришлар кутмоқдаФақатгина савдо-сотиқ билан эмасСавдо–сотиққа юқори талабга қарамай, сўровномада қатнашган барча мамлакатлар ишлаб чиқариш қувватларини ошириш зарурлигини билдирган. ЕОИИ респондентлари савдо-сотиқдан сўнг, ҳамкорликнинг энг устувор йўналишлари деб саноат ва илмий-техникавий ишланмаларни кўрсатмоқда.МДҲ минтақасида яна Россия илмий ҳамкорлик бўйича етакчилик қилмоқда - сўровнома иштирокчиларининг 51 фоизи Россия билан ҳамкорлик қилишни хоҳлайди. Рейтингда иккинчи ўрин Беларусь (21 фоиз), учинчи ўрин эса Қозоғистонга (17 фоиз) тегишли. Бешинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон билан эса 8 фоиз респондент ҳамкорлик қилишга тайёр.Саноат соҳасида Ўзбекистон Россия (49 фоиз), Беларусь (23 фоиз) ва Қозоғистондан (21 фоиз) кейин тўртинчи ўринни эгаллаган. Сўровнома иштирокчиларининг 16 фоизи Ўзбекистон билан саноатни ривожлантиришини исташини билдирган.Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ЕОТБга аъзо бўлиш учун ариза берган эди. Банк раиси Николай Подгузов мамлакатни “ҳурматли ва қудратли акциядор” деб атаган эди.Президент 2022 йилдаги иқтисодиёт соҳасининг вазифаларини кўрсатиб ўтди
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Данара Курманова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/34/11183496_316:287:730:701_100x100_80_0_0_2081302326330070bf242444fe5c43bb.jpg
Данара Курманова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/34/11183496_316:287:730:701_100x100_80_0_0_2081302326330070bf242444fe5c43bb.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/28/13922848_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_a2becd8a26bf2d0289be71afac17a0bf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Данара Курманова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/34/11183496_316:287:730:701_100x100_80_0_0_2081302326330070bf242444fe5c43bb.jpg
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, иқтисод
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, иқтисод
Фойда ва истиқболлар: қўшни мамлакатлар Ўзбекистон билан ҳамкорликни қандай баҳолашмоқда
Қайси мамлакатлар Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилмоқда? Халқаро ҳамжамият учун Ўзбекистон иқтисодиётининг айнан қайси соҳалари истиқболли кўринади? Саволларга жавобларни Sputnik Ўзбекистон шарҳида ўқинг.
Ўзбекистон Ҳиндистон, Хитой ва БАА билан бир қаторда энг истиқболли салоҳиятли эркин савдо ҳудудлари рўйхатига киритилди. Ушбу рейтинг 25 январь куни Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) томонидан “ЕОТБ интеграцияси бизнес барометри” ҳисоботи тақдимоти чоғида эълон қилинди.
Рейтинг Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондаги йирик ва ўрта бизнес вакиллари бўлган 337 та компания ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра тузилган. Сўровномада, шунингдек, юқори даражадаги раҳбарлар, 180 та ўрта ва 157 та йирик компаниялар бўлимлари раҳбарлари ва менеджерлари иштирок этган.
ЕОТБ ҳисоботидан маълум бўлишича, Россия билан ҳамкорлик Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо барча мамлакатлар учун анъанавий тарзда устувор вазифа бўлиб келган. Шундай қилиб, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон компаниялари вакиллари Россия компанияларини асосий бизнес ҳамкорлар рўйхатида 1- ўринга қўйишган.
Шунга қарамай, сўровнома иштирокчилари келажакни интеграция, яъни ЕОИИ эркин савдо ҳудудларини кенгайтириш билан боғлиқ, деб ҳисоблашади. Эркин савдо ҳудуди (ёки ЭСҲ) - иштирокчи давлатлар бир-бири учун божхона тўловлари, йиғимлар ва солиқларни бекор қилган халқаро интеграциянинг бир тури. Шу сабабли, респондентларнинг 73 фоизи савдо даражасидаги интеграция бизнес юритишни осонлаштиради, деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, ЭСҲ ўзаро савдодаги миқдорий чекловларни бекор қилишни ўз ичига олади. Шу билан бирга, ҳар бир давлат учинчи давлатлар билан ўз савдо режимини ўрнатиш ҳуқуқини, яъни ўз мустақиллигини сақлаб қолади.
ЭСҲ фаолияти одатда давлатлараро котибият томонидан назорат қилинади. Агар мамлакатлар вақти-вақти билан савдо масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиб борса ва келгуси ҳамкорлик алгоритми бўйича келишиб олса, котибият назоратисиз ҳам фаолият юритиш мумкин.
Айни пайтда ЕОИИ Вьетнам, Эрон, Сербия ва Сингапур билан эркин савдо шартномаларига эга. Бундан ташқари, иттифоқ Миср, Эрон, Ҳиндистон ва Индонезия билан янги эркин савдо шартномаларини яратиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Сўровнома иштирокчилари Хитойни эркин савдонинг географик кенгайиш бўйича энг истиқболли мамлакат деб ҳисоблайди. Потенциал истиқболли эркин савдо ҳудудлари рўйхатида Хитойдан сўнг Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Европа давлатлари турибди.
Ким Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқда
Қўшни давлатлар учун ҳамкорликнинг фойдали жиҳатлари шундаки, ҳамкорлик жараёнида логистика масалалари анча соддалаштирилади, тилга оид тўсиқлар ҳам йўқ. ЕОТБ сўровномасига кўра, 337 компаниянинг 80 фоизи ЕОИИ мамлакатларида ўз ҳамкорлари ёки мижозларига эга. Ҳамкорликнинг асосий йўналиши эса савдо-сотиқдир.
Қайси ЕОИИ давлатлари Ўзбекистон билан савдода анча фаол? Сўровнома натижаларига кўра, Тожикистон Ўзбекистон билан савдо соҳасида жуда фаол ҳамкорлик қилмоқда - халқаро ҳамкорликка эга бўлган сўровномада қатнашган компанияларнинг 46 фоизи Ўзбекистонни етакчи ҳамкор деб атаган. Россия ҳам Ўзбекистон билан савдо алоқаларини ривожлантирмоқда (40 фоиз).
Кейинги ўринларда Беларусь (38 фоиз), сўнг- Қирғизистон (35 фоиз), Қозоғистон (21 фоиз) ва Арманистон (13 фоиз) турибди.
Фақатгина савдо-сотиқ билан эмас
Савдо–сотиққа юқори талабга қарамай, сўровномада қатнашган барча мамлакатлар ишлаб чиқариш қувватларини ошириш зарурлигини билдирган. ЕОИИ респондентлари савдо-сотиқдан сўнг, ҳамкорликнинг энг устувор йўналишлари деб саноат ва илмий-техникавий ишланмаларни кўрсатмоқда.
МДҲ минтақасида яна Россия илмий ҳамкорлик бўйича етакчилик қилмоқда - сўровнома иштирокчиларининг 51 фоизи Россия билан ҳамкорлик қилишни хоҳлайди. Рейтингда иккинчи ўрин Беларусь (21 фоиз), учинчи ўрин эса Қозоғистонга (17 фоиз) тегишли. Бешинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон билан эса 8 фоиз респондент ҳамкорлик қилишга тайёр.
Саноат соҳасида Ўзбекистон Россия (49 фоиз), Беларусь (23 фоиз) ва Қозоғистондан (21 фоиз) кейин тўртинчи ўринни эгаллаган. Сўровнома иштирокчиларининг 16 фоизи Ўзбекистон билан саноатни ривожлантиришини исташини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ЕОТБга аъзо бўлиш учун ариза берган эди. Банк раиси Николай Подгузов мамлакатни “ҳурматли ва қудратли акциядор” деб атаган эди.