АҚШ энг асосий саволга жавоб бермади – Лавров
18:35 27.01.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023)
© Sputnik / Сергей Гунеев
/ Oбуна бўлиш
АҚШ Хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартнома бўйича НАТОнинг шарққа кенгайиши тўғрисидаги саволга жавоб бермади.
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. АҚШ ўз жавобида НАТОнинг шарққа кенгайиши тўғрисидаги энг асосий саволга жавоб бермади, – деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
“Асосий масала бўйича ушбу ҳужжатда ижобий реакция йўқ. Асосий масала бу – НАТОнинг шарққа кенгайишига ва Россия ҳудудига таҳдид солувчи зарба бериш қуролларини жойлаштиришга йўл қўймаслик бўйича бизнинг якуний позициямиз”, - деб тушунтирди вазир.
Шу билан бирга Россия Ташқи ишлар вазири Россия хавфсизликнинг бўлинмаслик принципи, яъни бир давлат хавфсизлигини иккинчи давлат хавфсизлигига таҳдид солган ҳолда кучайтириш мумкин эмаслигини, АҚШ томонидан атайлаб бузилаётганини алоҳида айтиб ўтди.
“Эътиборлиси шунда-ки, бизнинг ўзаро хавфсизлик борасида юридик мажбуриятга эга бўлган кафолатлар ҳақидаги таклифимизга Евроатлантикадаги ҳамкорларимиз, шу вақтга қадар келишилган шартларни бажаришни талаб қилишмоқда. Бир вақтнинг ўзида улар НАТО кенгайиш ҳуқуқига эга ва ҳеч ким бировнинг НАТОга кириш ҳуқуқини чеклай олмайди деб жавоб беришади”, - деди Лавров.
Вазир шунингдек, Москва келажакда ҳам НАТО кенгайиши бўйича Вашингтоннинг айёр позициясини ҳам очиқлашда давом этишини айтиб ўтди.
“Агар 1990 йилларда бу ҳақида бизга “НАТО кенгаймаслиги ҳақида ҳеч қандай ёзма мажбуриятлар олмаганмиз” деб жавоб беришган бўлса, ҳозир бизда бундай мажбуриятлар бор. Улар ЕХҲТ доирасида олий даражада бир неча бор тасдиқланган”, - деди Лавров.
Мажбуриятлар - бу таомнома эмас
АҚШ томонидан ЕХҲТ доирасида қабул қилинган мажбуриятларигв бўлган муносабатини мутлақ қабул қилиб бўлмайди. Улар ушбу ташкилот доирасида қабул қилган мажбуриятлари орасидан фақат энг “мазалиларини” танлаб олишмоқда. Лавров бу борада Блинкенга мурожаат қилганда у ҳеч нарса демаган, фақат елка қисиб қўйган.
“Мен уни ва бошқа ҳамкасабаларимизни огоҳлантирдим. Биз яқин вақт ичида биз уларга расмий сўров жўнатамиз. Нима сабабдан улар ўз мажбуриятлари орасидан фақат битта пунктни танлаб олиб, унинг бажари шартларини эса инкор қилишмоқда. Бу Истанбул ва Астана шартномаларини имзолаган барча давлатлар етакчиларига йўлланган расмий сўровнома бўлади. Умид қиламанки, бундай вазиятда Ғарб нима сабабдан айнан шундай йўл тутаётганини тушуниш учун кўп вақт керак бўлмайди", — деди министр.
Россия ташқи ишлар вазияри Москва Вашингтон жавобини НАТО реакцияси билан биргаликда қабул қилишини билдирди.
ОАВга тарқаб кетиши мумкин
Лавров айтишига кўра, Вашингтоннинг Москвага йўллаган расмий жавоби, катта эҳтимоллик билан кенг омма орасида тарқалиб кетади.
“Америкалик ҳамкасабаларимиз бизга ушбу ҳужжат махфий дипломатик суҳбатлигича қолиши маъқул дейишган бўлса-да, у НАТО бўйича барча иттифоқчилар, жумладан Украина билан келишилган. Шу сабабли тез орада у “ошкор” бўлиши аниқ”, - деди Лавров.
Москва Вашингтон ҳаракатларига қандай жавоб беришини шахсан Путин ҳал қилади.
“Муассасалараро келишувдан сўнг биз президентга ҳисобот берамиз, бўлажак қадамлар тўғрисида қарорни президентнинг ўзи қабул қилади”, - деди министр.
Украина масаласи ва Ғарб билан музокаралар
Сўнгги ойларда Россия ва Ғарб муносабатлари янада таранглашди, Украига атрофида вазият ёмонлашди. Вашингтон ва Брюссель Москвани Украина чегарасида қўшин тўплашда ва “ҳужумга” тайёргарлик кўришда айблашди. Ушбу хабарларни тарқатиш билан бир вақтда Шимолий альянс ўзининг Шарқий Европадаги иштирокини кучайтирмоқда. Хусусан, 24 январь куни даниянинг фрегати (ҳарбий кема) Болтиқ денгизига жўнатилгани ва Литвага 4та қирувчи самолёт жўнатгани, ундан ташқари испан кемалари ва Нидерланд қирувчи самолётлари Болгарияга жўнатилгани, шунингдек Франция ҳарбийларини Руминияга жўнатиш ҳақида айтиб ўтди.
Ўз навбатида Москва ўз қўшинларини мамлакат ичида кўчираётганини маълум қилган. Бир вақтнинг ўзида Россия Украина Минск шартномаларига амал қилмаётганини ва ўққа тутишни давом эттираётганини, ДНР ва ЛНР чегарасида яқинида ўз ҳарбийларининг ярмиини тўплагани таъкидламоқда. У ерга шунингдек оғир қуроллар ҳам олиб келинмоқда. Масалан "Смерч" ва "Ураган" номли реактив ўқ отиш қуролларини.
Россия ТИВ ва Кремль “Россия агрессияси” ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатишнинг асл мақсади – Россия чегараси яқинида хорижий армия кучларини тўплаш эканини бир неча бор айтишган. Ундан ташқари Украина вазият кескинлашувининг асосий сабаби – АҚШ ва НАТО ҳаракатлари, деган Кремль бир неча бор. НАТО у ерга ҳарбий мутахассисларни, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника жўнатиб, ҳарбий ўқувлар сонини оширмоқда. Бундай ҳаракатлар ёрдамида НАТО Киевни ҳарбий авантюраларга тайёрламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида Россия Брюссель ва Вашингтонга ўз хавфсизлигини кафолатлаш тўғрисидаги шартнома имзолашни таклиф қилган эди. Унда Кремль НАТОнинг Шарққа кенгайишини ва собиқ Иттифоқ республикаларидан Росссияга қарши фойдаланишни бас қилишни, Россия чегаралари яқинида зарба берувчи қуроллар жойлаштиришни ва Европадан Америка ядровий қуролларини олиб чиқиб кетишни талаб қилган эди.
Шу кунга қадар АҚШ ва НАТО ҳам Россия вакиллари орасида бир неча музокаралар бўлиб ўтди, АҚШ бир неча ҳафта давомида Россия таклифига ўз жавобини ишлаб чиқди ва 26 январь куни уни Россияга тақдим этди.
© SputnikПроект договора о гарантиях безопасности между Россией и США узб деск
Проект договора о гарантиях безопасности между Россией и США узб деск
© Sputnik