Украинча Дюнкерк: НАТО яккаланган ва тушкунлик кайфиятида

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишФлаг НАТО
Флаг НАТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
“Россиянинг бостириш кириши” муқаррарлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатиб, Вашингтон ва Лондон Киевга юз тонналаб қурол-яроқ ва ўқ-дори жўнатди, Донбассда танклар, залп билан отиладиган реактив тизимлар ва миллий батальонлар пайдо бўлди.
Қўшма Штатлар томонидан сунъий равишда яратилган украин инқирози Шимолий Атлантика алянсини жиплаштиришга эмас, балки йўқ қилишга қодир, холос. Америкаликлар ва европаликларнинг миллий манфаатлари тубдан фарқ қилади. Ўн йиллар давомида минтақавий урушларни юзага келтириб ва миллионлаб кишилар ўлимини кафолатлаётган Вашингтоннинг масъулятсиз ташқи сиёсати ғоят хавфли.
Шартли руспараст Украина бир пайтлар ЕИ билан интеграцияга интилганди ва Европага уруш билан таҳдид қилмаганди. Ҳаммасини 2014 йил қиймати 5 млрд долларлик Киевда АҚШ томонидан ташкил қилинган қуролли давлат тўнтарилиши ўзгартириб юборди. Ўз манфаатлари кўзлаб ва иттифоқчиларига зиёнига Вашингтон Европа марказида офат ва кўп йиллик ҳарбий кескинлик, Донбассдаги минглаб украин ҳарбийлари ўлими учун ва истиқболда эса НАТОнинг Россия билан кенг кўламли қуролли можароси учун замин ҳудудини яратди.
Глоба хавфсизлик тушунчалари ва параметрларини ўзгартириб, АҚШ Давлат департаменти бугун қайсарлик билан Россия бирор бир “ён беришни” истисно қилмоқда. Европада мамлакатнинг континентал қисмидан 8500 америкалик ҳарбий хизматчиларни зудлик билан жойлаштиришга тайёргарлик кўришмоқда. Улар орасида ҳаво ва денгиз кучлари ҳам бор. Шубҳасиз, америкаликлар учун украин тажрибаси Афғонистон, Ироқ, Суриядаги каби мағлубият билан якунланади. Шунга ўхшаш ҳар қандай кампания берқарорлик, оммавий қурбонлик, АҚШга бўлган адоватнинг янги тўлқини таъминлайди, холос. НАТОни ичидан барбод қилади. Вашингтоннинг бузғунчи тажовузкор ташқи сиёсати хусусияти равшан бўлади. Антисовет, антироссия ва бир вақтнинг ўзида антихитой ҳарбий блоки мавжудлигининг фойдаси йўқлиги кўринади.
Калининград – НАТО қовурғалари орасидаги ханжар: уни қандай “зарарсизлантириш” мумкин?
Франция парламентида яна мамлакатнинг НАТОдан чиқишини муҳокама қилишаётгани тасодиф эмас. Польша Киев ёнини олиб уруш қилишдан воз кечмоқда, Германия Украинага қурол-яроқ ва ҳарбий мутахассисларни эмас, балки дала шифохонаси ва сафар крематорийсини жўнатмоқда. Охиргиси Киев учун ўта салбий прогнозни англатади.
Бритиянинг “The Week” нашри ёзадики: “Агар Ғарб украин демократиясини ҳимоқ қилолмаса ёки таъминлай олмаса, демак, афтидан унга Украина керак эмас”. Фақат Вашингтон чўкиб кетаётган кишидек “украин хасига” ёпишмоқда.
Москванинг шарққа силжишни бас қилиш, хорижлик қўшинларни собиқ совет республикаларидан ва Шарқий Европа мамлакатларидан олиб чиқиб кетиш талабларига жавобан Пентагон Шарқий Европага илгари Афғонистон олиб чиқилган 50 минггача америкалик ҳарбийларни жойлаштирмоқчи. Шу билан бирга, хавфсизлик бўйича АҚШ ва НАТО билан музокараларда “вақт ниҳояламанмоқда”, Россия вазиятга қараб иш тутишга тайёр, яъни Европадаги ўз хавфсизлигини бошқа восита ва усуллар билан ҳимоя қилишга.

Уруш даракчилари

Қатор Ғарбий Европа ва ҳатто Киев раҳбарияти фикрига кўра, Россиянинг Украинага бостириш кириши реал таҳдид эмас – Давлат департаменти ва АҚШ позициясига қарамасдан. Эҳтимол, бу парадокс 26 январь куни Парижда бўлиб ўтадиган “норманд шаклидаги” музокаралар билан боғлиқ. Шу билан бирга Кремль 24 январь куни Донбассда Украина Қуролли кучлари ҳужуми таҳдиди юқорилиги ҳақида маълум қилди. Фактлар – Европадаги катта уруш даракчилари мавжуд.
АҚШ ўз фуқароларидан Украинани тарк этишни сўради
Кремль АҚШ томонидан кескинлик оширилаётганидан хавотирда. “Россиянинг бостириш кириши” муқаррарлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатиб, Вашингтон ва Лондон Киевга юз тонналаб қурол-яроқ ва ўқ-дори жўнатди, Донбассда танклар, залп билан отиладиган реактив тизимлар ва миллий батальонлар пайдо бўлди. Украина президенти Владимир Зеленский халққа мурожаатида тез орада “мамлакат худудий яхлитлиги тикланишини” маълум қилди. Ғарб мамлакатлари ўз фуқароларига Украина ҳудудига бормасликни тавсия қилишмоқда, 23 январь куни АҚШ Давлат департаменти америкалик дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларига Киевдан кетишга рухсат берди.
Йигирматача НАТО мамлакатларининг Грузияга миллиардларга қурол-яроқ етказиб бериши 2008 йил августидаги Россия операцияси якунига таъсир қилмади. Юз миллион долларлик NLAW ва Javelinтанкка қарши тизимлар, Stinger зенит-ракета тизимлари УҚКнинг Донбассдаги ҳужумининг на муваффақияти, на 2022 йилдаги Украина ҳудудий яхлитлигини таъминлайди.
Американинг “Foreign Policy” ёзади: “Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий баланс Москва фойдасига шунчалик оғадики, Вашингтоннинг ҳар қандай (ҳарбий-техника ёрдами) ўринсиз бўлади ва можаро бошлангудек бўлса, унинг якунига таъсир қилмайди”.
Таққослаш учун: Беларусь Республикасининг ихчам армияси бу йил Россиядан Ми-35 зарба беруви вертолётлар эскадрильяси, Су-30СМ оғир қирувчисининг янги партиясини – умумий қиймати 600 млн доллар – олади. УҚК бундай қуролланиш ҳақида ҳатто орзу қилолмайди.
Ғарб украин жангчиларини яшин тезлигидаги ғалабали операциялар учун эмас, балки поёни йўқ жанг позициялари ва ўзини ўзи йўқ қилишга тайёрламоқда. Мақсад – чегараолдидаги можарани назорат қилаётган, Вашингтон бўйлаб Россия ядровий зарбасига ўтиш кетмаслик учун Россияни “тутиб туриш”.
Сайёрадаги қўшниларни “яхшилар” ва “қочқинларга” ажратишга бўлган уринишлар Вашингтонга Яқин Шарқда катта пул ва хун тўлашига олиб келганди. Украина АҚШ геосиёсий таъсириш учун “тобут қопқоғи” бўлиши мумкин.
АҚШ Россия билан сўнгги украиналик қолгунича жанг қилмоқчи

Кучлар мутаносиблиги

Москва юз минглаб Россия фуқаролари яшаётган Донбассдаги ҳарбий иғво оқибатлари ҳақида Ғарбни қатъий огоҳлантирди. Россиянинг реактив артиллерияси Беларусь ҳудудида Киевдан тахминан 100 км узоқликда жойлаштирилган. Украина “ўраб олинган”. “Rand Corp” таҳлилчилари Россия ҲК узоққа парвоз қиладиган ўқлар биоан юқори даража аниқлик билан зарба бериш, масофадан туриб украин мудофаасини бостириш, бевосита бостириб кирмасдан украин ҳудудида ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириш қобилиятларини қайд этишмоқда.
Ўрта ер денгизда Ла-Манш томонидан Шимол ва Болтиқ флотларининг олтита катта десант кемалари келмоқда, ҳар бирида 10 дан зиёд танк ва 340 денгиз пиёдаси бўла олиши мумкин. Россия Ҳарбий-денгиз кучларининг (ҲДК) жавобгарлик ҳудудида – Ўрта ер, Шимол ва Охота денгизларида, Тинч ва Анлантика океанларида ва Ўмон кўрфазида (Хитой ва Эрон ҲДК билан биргаликда) – январь-февралда 10 мингга яқин ҳарбийлар, 140 та кема, 60 дан зиёд учар қурилмалари иштирокида машғулотлар бўлиб ўтади.
НАТО мамлакатлари билан қуролли можара вазиятида Россия Қуролли кучлари АҚШда қабул қилинган қарорлар марказларини, улар Россияга бирор зиён етказишга улгуришгунича, Ер юзидан йўқ қилишга қодир. Пентагон ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари қўшинлари технологик жиҳатдан дунёдаги энг янги сувости кемалари, қирувчилари, гипертовушли ракеталар, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларига эга юз минглаб россиялик ҳарбий профессионаллар билан жанг қилишга тайёр эмаслар. Шундай бўлсада улар Киевни ўзи учун ҳалокатли бўлган уруш ва УҚК яксон қилиниши кафолатланган ишга гижгижлатишмоқда.
Россиянинг кейинги ҳаракатларини олдиндан айтиш қийин (вақт, технология, география, у ёки бу восита ва қуролларни қўллаш). Бугун бир нарса аён: АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Россия позициясини ўзгартириш ва ўзгалар ҳисобига ўзининг хавфсизлигини галдаги мустаҳкамлаш қўлларидан келмайди. Кўриниб турибдики, Кремль хавфсизлик мақсадларига эришиш учун ҳар қандай зарурий воситалар билан ҳаракат қилишга шай.
“Улар йўл четидан юришибди”: Донбассда нималар бошланяпти
Россия ТИВ 1962 йилдаги Кариб ишини истисно қилмаяпти. Шундай бўлсада воқеалардан олдин бирор нарса демаслик маъқул, Россия урушдан манфаатдор эмас. Давлат думаси кенгаши февралда ДХР ва ЛХРни тан олиш тўғрисидаги Россия президентига мурожаатномани кўриб чиқади.
Стэндфорд университетидаги халқаро хавфсизликка оид семинарда АҚШ ҲДФ илмий тадқиқот институтининг етакчи мутахассиси Майкл Кофман дунёга УҚК мажбур қилган Россия операцияси алгоритми ва эҳтимолини етарлича ишончли ва ҳақиқатга ўхшаш қилиб прогноз қилди. Асосий хулосалар:
Киев мобилизация тузоғига тушиб қолди;
УҚК кенг кўламли жанговар ҳаракатлари тажрибаси жуда кам, ҲДК ва ҲҲК иштирокида эса умуман йўқ;
Россиянинг қуруқликдаги, ҳаво ва денгиз кучларини жалб қилган ҳолдаги эҳтимолий операцияси Украинанинг барча ҳудудларига тааллуқли бўлади – ишғол қилишлик ниятисиз, лекин Киевда руспараст ҳукумат пайдо бўлиши билан;
УҚКнинг мудофаадаги имкониятлари жуда кам, украин партизан ҳаракатининг истиқболи йўқ.
“Ҳамкорларнинг” келишиб олишга қобилияти йўқлиги шароитида Россиянинг Украина ва Грузиянинг НАТОга аъзолик имкониятини чиқариб ташлаш талаби оқилона, тизимли ва қонуний. АҚШнинг 2014 йил Киев “майдани”га аралашгани ҳақида кўп гапириш мумкин.
Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков деганди: “Украина ва Грузия ҳеч қачон, ҳеч қачон НАТО аъзолари бўлишмайди. Бу НАТО позициядаги яхши томонга бўлган исталган ўзгариш бўлган бўларди. Беҳуда суҳбатлар, яри ваъдалар ёки ёпиқ эшиклар ортидаги музокараларнинг ўз ихтиёри билан таърифлашдан тўйдик. Биз энди бошқа томонга ишонмаймиз. Бизга мустаҳкам, сув ўтмайдиган, ўқ ўтмадиган юридик жиҳатдан жавобгарлик юклайдиган кафолатлар лозим. Ишонтириш, огоҳлантиришлар эмас, балки кафолатлар, “шарт”, мажбур” деган барча сўзлар билан. Бу ҳужжатда бўлиши керак бўлган ҳамма нарса бу – “бу мамлакатлар ҳеч қачон НАТО аъзолари бўлишмайди”.
Россия глобал хавфсизликнинг энг янги тизими шакллантиришни бошлаб берди ва Ғарб “ҳамкорларининг” “украинча Дюнкерк”дан қутилиб қолишларига ҳали кеч эмас.
Янгиликлар лентаси
0