Тошкентда газ босими бироз пасайиши мумкин

CC0 / Pixabay / Газовая конфорка
Газовая конфорка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда икки соат давомида газ босими бироз пасайиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳри газ билан таъминланган, бироқ бугун, 26 январь куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар газ босимининг бироз пасайиши кузатилиши мумкин.
Соат 17:00 дан кейин газ босими нормал ҳолатда истеъмолчиларга етказилади.
Бундан олдин электр энергияси таъминотида кузатилган узилишлар сабаб Газли, Шўртан ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон фаолиятини вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.
Бу "Ўзтрансгаз" магистрал газ қувурлари ва "Ҳудудгазтаъминот" маҳаллий тармоқларида босимнинг пасайишига олиб келган.
Янгиликлар лентаси
0