Қозоғистонда можаро бўлди, аммо Тоқаев ва Назарбоев ўртасида эмас - сиёсатшунос

© Sputnik / Медиабанкка ўтишКасым-Жомарт Токаев (справа) и Нурсултан Назарбаев
Касым-Жомарт Токаев (справа) и Нурсултан Назарбаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
Экспертлар Қозоғистонда январь ойи бошидаги тартибсизликларга нималар сабаб бўлганини таълил қилишмоқда. Хулосалар эса турлича. Тафсилотлар - материалимизда.
Қозоғистонда ҳақиқатдан ҳам элиталар ўртасида можаро бор эди, лекин собиқ президент Нурсултон Назарбоев ва амалдаги етакчи Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида эмас.
Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон сиёсатшунос Дониёр Ашимбаевнинг интервьюсига таяниб маълум қилди.
“Тоқаевнинг “транзит президент” эканлигига кўпчиликнинг ишончи комил эди. Аммо унга “Нур Отан” партияси раислигининг берилиши бундай эмаслигини кўрсатди. Чунки бу лавозим унга Мажлис устидан ҳам, ҳукумат устидан ҳам раҳбарлик қилиш ваколатини беради. Муҳими, бу Тоқаевнинг 2024 йилги президент сайловларида иштирок этишини англатади”, — дейди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда 2024 йилги президентлик сайловларида Токаевнинг ғалаба қозонмаслигини истайдиган шахслар бор.
“Назарбоевнинг эса бундай вариантни кўриб чиқмаётгани ва ўз қарорига амал қилишда давом этгани маълум бўлгач, бу норозилик тўлқинини келтириб чиқарган бўлиши мумкин. Шундай экан, элиталар ўртасида зиддият бор эди, бироқ ҳозир тасаввур қилишга уринишаётганидек, бундай зиддият Назарбоев ва Тоқаев ўртасида бўлмаган”, — дейди Ашимбаев.
Сиёсатшуноснинг фикрларига кўра, Назарбоевнинг яқинларидан ташқари, ўз сиёсий келажагини таъминлашдан манфаатдор бошқа шахслар ҳам бор.
Масалан, Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари, ҳозирда давлатга хиёнат ва давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинаётган Карим Масимов.
Ашимбаевнинг таъкидлашича, Тоқаев бандитларни мағлуб этган, бироқ баъзилар буни Тоқаевнинг Назарбоев устидан қозонган ғалабаси сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
“Аммо бу ғалаба Назарбоевнинг ҳам ғалабаси. Чунки айнан унинг вориси ва курсига ҳеч нарса қилмади. Унинг вориси эса ўзини мамлакатни олға етаклай оладиган кучли лидер сифатида кўрсатди - яъни айнан Назарбоевни қизиқтирган ишни қилди. Шундай экан, бу Назарбоев танловининг ғалабасидир”, дея хулоса қилади сиёсатшунос.

Назарбоевнинг қозоғистонликларга мурожаати

Собиқ президент бўлиб ўтган фожеа бутун республика учун сабоқ бўлганини таъкидлади.
Бу ҳақда Назарбоев ўтган ҳафта Қозоғистон халқига мурожаати чоғида маълум қилди.
"2019 йилда мен президентлик ваколатларимни Қосим-Жомарт Тоқаевга топширганман ва шундан бери нафақадаман. Айни пайтда Қозоғистон пойтахтидаман ва ҳеч қаерга кетганим йўқ", - деди собиқ президент.
Собиқ раҳбар Қасим-Жомарт Тоқаевнинг “барча ҳокимиятга эга”лиги, Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилиши ва тез орада “Нур Отан” партиясининг раиси этиб сайланишини таъкидлаб ўтди.
“Мамлакат элитасида ҳеч қандай зиддият ёки қарама-қаршилик йўқ. Бу борадаги миш-мишлар мутлақо асоссиз”, - дейди Назарбоев.
Собиқ президентнинг таъкидлашича, мамлакат албатта инқироздан ўтади ва янада кучли мамлакатга айланади.

Қозоғистондаги тартибсизликлар

Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар 2022 йилнинг биринчи кунларида бошланди – мамлакат ғарбидаги Жанаўзен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баробар оширилишига қарши намойиш қилди.
Кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга, жумладан, Олмаотага ҳам тарқалди: у ерда талон-тарож ишлари бошланди, жангарилар давлат муассасаларига ҳужум қилди, қуролларни тортиб олди.
Бунга жавобан расмийлар 19 январга қадар бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этди ва аксилтеррор операция бошлади.
Мамлакат Бош прокуратураси маълумотларига кўра, тартибсизликлар натижасида 4578 киши жароҳатланган, 225 киши ҳалок бўлган, улардан 19 нафари хавфсизлик хизмати ходимлари бўлган.
Президент Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди, Хавфсизлик Кенгашига раҳбар этиб сайланди ва “террор таҳдидини бартараф этишда” КХШТдан ёрдам сўраганини эълон қилди.
КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш учун Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларини юборишга қарор қилди.
КХШТ миссиясининг муваффақиятли якунлангани ҳақида 13 январь куни эълон қилинди. Чоршанба куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги республикада хорижлик ҳарбий хизматчилар қолмаганини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0