Иссиқлик таъминоти: Тошкентдаги барча қозонхоналар фаолияти қайта тикланди

© Sputnik / Мария ДевахинаРуки над батареей
Руки над батареей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
Тўққиз мингта кўп қаватли уйда иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкентдаги барча қозонхоналар фаолияти қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, вазирлик тизимига кирувчи 500 та қозонхонадан 444 таси ўз иш фаолиятини қайта тиклади.
“Хусусан, Тошкент шаҳридаги барча қозонхоналар фаолияти қайта йўлга қўйилди. 9 030 та кўп қаватли уйнинг 9 000 тасида иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланди, - деди у.
Аҳоли мурожаатларини туну кун қабул қилувчи штаблар ўз фаолиятини янада кучайтирган ҳолда ишлади.
Иссиқлик таъминотидаги узилишлар бугун соат 18:00 га қадар бартараф этилиши режалаштирилган.
Айни вақтда Халқаро пресс-клубнинг электр таъминотида узилишлар муносабатига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0