Ўзбекистонда афсонавий рус чегарачисига ёдгорлик ўрнатилади

© Киностудия "Ленфильм"Кадр из фильма "Белое солнце пустыни"
Кадр из фильма Белое солнце пустыни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
“Саҳронинг оқ қуёши” фильмидаги божхоначи Верещагин образининг реал ҳаётдаги прототипи Тошкентда яшаб ўтган чегара хизмати зобити Михаил Поспелов бўлган.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Давлат Божхона хизмати Божхоначилар куни (26 январь) арафасида дастлаб Россия ва Совет Иттифоқига садоқат билан хизмат қилган чегарачи Михаил Поспелов ҳақида фильм суратга олди.
© Открытие источникиПавел Луспекаев в роли "Верещагина" и Михаил Поспелов
Павел Луспекаев в роли Верещагина и Михаил Поспелов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Павел Луспекаев в роли "Верещагина" и Михаил Поспелов
Михаил Дмитриевич Поспелов 1884 йилда Орёл шаҳрида туғилади, 1913 йилда Тифлисдаги ҳарбий ўқув юртини тамомлаб Каспий орти (Туркманистон) чегара хизматига юборилади.
Россия ва Эрон чегарасининг ушбу бўлаги ҳар доим нотинч бўлган. У ерда контрабандачилардан ташқари хорижий бандит тўдалари ҳам ҳужумлар уюштириб турган. Поспелов тез орада маҳаллий тилни ва чегаранинг барча ўнқир-чўнқирларини, яширин йўлларини ўрганиб олади. Маҳаллий аҳоли билан яхши алоқалар ўрнатиб ўз участкасида тартиб ва интизом ўрнатади.
1917 йилда Октябрь революциясидан сўнг кўплаб аскар ва зобитлар хизматини ташлаб ўз юртига қайтишга шошилади, лекин Поспелов хизмат бурчига содиқ қолади ва чегарани қўриқлашда давом этади. У тез орасда маҳаллий аҳоли орасидан аскарлар отряди ташкил қилади чегарнинг тахминан 100 чақирим бўлагини қўрқлашни давом эттиради.
1919 йилда совет ҳукумати офицернинг содиқ хизматини муносиб баҳолаган ҳолда, унга ушбу ишни давом эттиришни ишониб топширади. 1929 йилда Поспелов Ашхободга чегара полк командири лавозимига ўтказилади. У ерда пенсия ёшигача хизмат қилиб, сўнг ҳарбий ўқув юртига ишга ўтказилади. Ҳарбий билим юрти эса 1923 йилда Тошкентга кўчирилади.
© Открытие источникиПоспелов Михаил Дмитриевич
Поспелов Михаил Дмитриевич - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Поспелов Михаил Дмитриевич
Шу дамдан бошлаб то умрининг охирига қадар Дмитрий Поспелов Тошкентда яшайди. У ушбу шаҳарни жуда яхши кўриб қолади ва қариндошларининг кўплаб ундовларига қарамасдан Тошкентдан кўчиб кетишни рад этади. Нафақа вақтида ҳам Поспелов Қора қум чўлларида экспедицияларда иштирок этади. 1962 йилда Поспелов Тошкентда вафот этади.
Узоқ йиллар давомида яқин қариндошлари унинг қабри қаерда эканини билишмайди. Унинг набираси берган интервьюларида қабр йўқолиб кетган деб ўйлашина айтади.
Ўзбекистон Божхона хизмати ходимлари архивлар ва Тошкент шаҳар 1-сон қабристони (Боткин) қайд этиш журналларини кўздан кечириб Поспеловнинг қабрини топишади. Айни дамда божхоначилар Поспеловнинг қабрини тартибга келтириб, унга ёдгорлик ўрнатишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақида ушбу ҳужжатли фильмда ҳикоя қилинган.
Умид қиламизки, бу хайрли ташаббус мамлакатимиздаги диний ва миллий бағрикенгликнинг намунаси, божхона органларида хизма қилаётган 20 га яқин миллатга мансуб божхона ходимларининг бирдамлиги тимсоли бўлиб хизмат қилади, - дейилади фильмда.
© Photographer: Vladimir KorobitsyПамятник легендарному таможеннику из фильма "Белое солнце пустыни" у здания ФТС РФ
Памятник легендарному таможеннику из фильма Белое солнце пустыни у здания ФТС РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Памятник легендарному таможеннику из фильма "Белое солнце пустыни" у здания ФТС РФ
Маълумот учун, бугун 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати 30 ёшга тўлди. Божхона хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 25 октябрдаги фармони асосида ташкил этилган бўлиб бугунги кунда божхона соҳасида 21 та халқаро конвенцияларга аъзо бўлган. Шунингдек, 30 дан ортиқ давлатлар билан божхона соҳасида 130 дан зиёд битим, келишув ва шартномалар имзоланган.
Янгиликлар лентаси
0