https://sputniknews.uz/20220125/vaziyat-shaxsan-prezident-nazorati-ostida--asadov-22373414.html
“Вазият шахсан президент назорати остида” – Асадов
“Вазият шахсан президент назорати остида” – Асадов
Sputnik Ўзбекистон
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси ўчиши билан боғлиқ вазият президент назоратида эканлигини маълум қилди.
2022-01-25T17:34+0500
2022-01-25T17:34+0500
2022-01-25T17:35+0500
жамият
шерзод асадов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20193603_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_491684001b01a1ea4d4c1183b66f06d8.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси ўчиши билан боғлиқ вазият президент назоратида эканлигини маълум қилди.Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.У барчани хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қолган. Асадовнинг сўзларига кўра, ваҳимага ўрин йўқ.Марказий Осиёдаги блэкаут25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминоти узилди. Энергетика вазирлиги Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон ва атроф ҳудудларида электр энергияси таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди. Ҳозир электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилиб, ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда.Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20193603_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_a79d3aee414ab2e84933f594308a8dad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шерзод асадов президент назорати ўзбекистонда свет ўчиши
шерзод асадов президент назорати ўзбекистонда свет ўчиши
“Вазият шахсан президент назорати остида” – Асадов
17:34 25.01.2022 (янгиланди: 17:35 25.01.2022) Президент матбуот котиби барчани хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қолган.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси ўчиши билан боғлиқ вазият президент назоратида эканлигини маълум қилди.
Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.
“Таъкидлаш керакки, вазият шахсан президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда”, - дея ёзди Асадов телеграм каналида.
У барчани хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қолган. Асадовнинг сўзларига кўра, ваҳимага ўрин йўқ.
Марказий Осиёдаги блэкаут
25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминоти
узилди. Энергетика вазирлиги Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон ва атроф ҳудудларида электр энергияси таъминотида ўчишлар юзага келганини
маълум қилди. Ҳозир электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилиб, ҳудудларда электр таъминоти
тикланмоқда.Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси
тузилган.