Ўзбекистонда ўртача ойлик миқдори маълум қилинди

© Фото: пресс-секретарь ЦБ УзбекистанаНовые банкноты в 50 тысяч сумов и 100 тысяч сумов
Новые банкноты в 50 тысяч сумов и 100 тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
Давлат статистика қўмитаси 2021 йил якунларига кўра Ўзбекистон бўйича ўртача ойлик иш ҳақи ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. 2021 йил якунларига кўра Ўзбекистон бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 млн сўмни ташкил этмоқда. Бундан Давлат статистика қўмитаси ҳисоботидаги рақамлар дарак бермоқда.
2021-йил январь-декабрь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланди (8,2 млн сўм) – банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келган.
Бу ахборот ва алоқа (5,5 млн сўм) ва ташиш ва сақлаш (4,3 млн сўм), таълим (2,3 млн сўм) соҳасига нисбатан сезиларди юқори. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда энг паст (2,1 млн сўм) ойлик кузатилган.
Саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Навоий вилоятида (5,9 млн сўм), энг пасти эса Наманган вилоятида (2,2 млн сўм).
Таълим иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (3,4 млн сўм), энг пасти эса Қашқадарё вилоятида (2 млн сўм).
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишдаги энг юқори ойлик Тошкент вилоятида (2,6 млн сўм), энг пасти эса Қашқадарё вилоятида (1,7 млн сўм).
Янгиликлар лентаси
0