Ўзбекистонда электр энергияси таъминоти 45% га тикланди

© © SputnikЛампочка, архивное фото
Лампочка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
ИЭСларининг энергоблоклари босқичма-босқич ишга туширилиши давом эттирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистонда электр энергияси таъминоти 45% га тикланди.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, ИЭСларининг энергоблоклари босқичма-босқич ишга туширилиши давом эттирилмоқда.
Ҳудудларда электр таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.
Вазият шахсан президент назорати остида, қилинаётган ишлар ҳақида давлат раҳбарига мунтазам ахборот бериб борилмоқда, деб хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш билан боғлиқ барча соҳалар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари кучайтирилган иш режимига ўтказилди.
Тиббиёт муассасалари (туғруқхоналар, COVID-шифохоналар) электрогенераторлар билан таъминланди.
Табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш тўхтатилди.
Ҳозирча электр таъминоти тикланмаган жойларда уй-жойларни ёритиш ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ФВВнинг тавсияларига амал қилиш сўралди.
Янгиликлар лентаси
0