Ижтимоий тармоқларда мавжуд экстремистик канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди

© Unsplash / Leon SeibertИнтернет
Интернет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
166 та тақиқланган канал ва саҳифалар орасида "Абу Салоҳ дарсликлари", "Тавҳид ва Жиҳод", "Аёллар дарслари силсиласи", "Жаннат ошиқлари" кабилар бор.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда мавжуд экстремистик канал ва саҳифалар рўйхати янгиланди.
Олий суднинг 2021 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан ижтимоий тармоқлардаги бир қатор канал (гуруҳ, материал)лар экстремистик ва террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, тайёрлаш ёки намойиш этиш тақиқланган.
Улардан 8 таси Telegram мессенжерида, яна 8 таси Facebook ва 3 таси Instagram платформаларида фаолият олиб боради.
Ушбу саҳифалар "Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуннинг 11-моддасини бузган.
Ёшларнинг хориждаги ноқонуний ҳужраларда диний таълим олишига кўмаклашган гуруҳ ушланди
Унга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, ОАВда тарқатилаётган материаллар агар экстремистик фаолиятни амалга оширишга ошкора даъват қиладиган бўлса, қонун ҳужжатларига кўра суд томонидан экстремистик материаллар деб топилади ҳамда уларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.
166 та тақиқланган канал, материал ва саҳифалар орасида "Абу Салоҳ дарсликлари", "Тавҳид ва Жиҳод", "Аёллар дарслари силсиласи", "Жаннат ошиқлари" кабилар бор.
Андижонда “Ҳизб ут-Таҳрир”*нинг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари аниқланди
Тўлиқ рўйхат билан Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда Очиқ маълумотлар портали орқали танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0