https://sputniknews.uz/20220125/bayden-rekord-darajali-inflyatsiyani-katta-aktiv-deb-atadi--22371398.html
Байден рекорд даражали инфляцияни "катта актив" деб атади
Байден рекорд даражали инфляцияни "катта актив" деб атади
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти рекорд даражали инфляциядан хурсанд эканини айтиб, ушбу саволни берган журналистни ҳақорат қилди.
2022-01-25T16:13+0500
2022-01-25T16:13+0500
2022-01-25T23:12+0500
дунёда
ақш
иқтисод
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/13/20552349_0:40:2887:1664_1920x0_80_0_0_c493d67bc3fd5975bec5bd7d0e4c5bf1.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Жо Байден АҚШда ушбу йил рекорд даражасига - 7%г кўтарилган инфляцияни "катта актив" деб атади, деб хабар қилмоқда РИА Новости The Wall Street Journalга асосан. Fox News телеканали журналисти Питер Дуси Рақобат кенгаши мажлиси олдидан бўлиб ўтган брифингда Америка президентидан сайловлар олдидан нархлар ошишини "сиёсий тўсиқ" деб ҳисоблайдими ёки йўқ деб сўраган эди. Маълумот учун, пандемия оқибатларини юмшатиш чоралари сифатида Конгресс ва Федерал резерв тизими томонидан иқтисодга катта миқдорда "ёрдам пули" қуйиш оқибатида, АҚШда инфляция миқдори сўнгги 40 йилда илк бор мисли кўрилмаган 7% даражасига кўтарилган. Сўнгги бор бунга яқин рақамлар 1982 йилда кузатилган эди. Ўшанда 7,2 % инфляция натижасида кўчмас мулк, автомобиллар ва озиқ-овқат нархи ошган эди.АҚШ марказий банки март ойидан бошлаб фоиз ставкасини оширишни режалаштирмоқда. Бунда банк ставкани ошириб, лекин иқтисод сусайиши ва ишсизликка йўл қўймасликка ҳаракат қилади. АҚШ ОАВларида келтирилган экспертлар хулосасига кўра, Жо Байден ва Демократик партия навбатдаги сайлов вақтида нархлар ошиши оқибатида жамиятда юзага келган норозилик оқибатларига албатта дуч келади. АҚШда оралиқ сайловлар ушбу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/13/20552349_58:0:2787:2047_1920x0_80_0_0_3fba3b2fa66dc3b8872b13057f721caf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш президенти инфляция байден журналист
ақш президенти инфляция байден журналист
Байден рекорд даражали инфляцияни "катта актив" деб атади
16:13 25.01.2022 (янгиланди: 23:12 25.01.2022) АҚШ президенти рекорд даражали инфляциядан хурсанд эканини айтиб, ушбу саволни берган журналистни ҳақорат қилди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Жо Байден АҚШда ушбу йил рекорд даражасига - 7%г кўтарилган инфляцияни "катта актив" деб атади, деб хабар қилмоқда РИА Новости
The Wall Street Journalга асосан.
Fox News телеканали журналисти Питер Дуси Рақобат кенгаши мажлиси олдидан бўлиб ўтган брифингда Америка президентидан сайловлар олдидан нархлар ошишини "сиёсий тўсиқ" деб ҳисоблайдими ёки йўқ деб сўраган эди.
"Бу катта актив! Кўпроқ инфляция бўлсин!", - деб жавоб берди Байден ва шундан сўнг ОАВ ходимини "Итдан тарқаган ахмоқ" деб ҳақоратлади.
Маълумот учун, пандемия оқибатларини юмшатиш чоралари сифатида Конгресс ва Федерал резерв тизими томонидан иқтисодга катта миқдорда "ёрдам пули" қуйиш оқибатида, АҚШда инфляция миқдори сўнгги 40 йилда илк бор мисли кўрилмаган 7% даражасига кўтарилган. Сўнгги бор бунга яқин рақамлар 1982 йилда кузатилган эди. Ўшанда 7,2 % инфляция натижасида кўчмас мулк, автомобиллар ва озиқ-овқат нархи ошган эди.
АҚШ марказий банки март ойидан бошлаб фоиз ставкасини оширишни режалаштирмоқда. Бунда банк ставкани ошириб, лекин иқтисод сусайиши ва ишсизликка йўл қўймасликка ҳаракат қилади.
АҚШ ОАВларида келтирилган экспертлар хулосасига кўра, Жо Байден ва Демократик партия навбатдаги сайлов вақтида нархлар ошиши оқибатида жамиятда юзага келган норозилик оқибатларига албатта дуч келади. АҚШда оралиқ сайловлар ушбу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади.