Юнусобод тумани ҳокими ўзгарди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентБаходир Абдувалиев
Баходир Абдувалиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Oбуна бўлиш
Абдувалиев 2019 йилдан буён Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Баҳодир Абдувалиев Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Абдувалиев 1968 йил 27 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ), 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 1992 йилдан ҳозирга қадар ҳуқуқ-тартибот идораларида турли лавозимларда ишлаган.
У 2019 йилдан буён Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
2021 йилнинг январь ойидан бери Юнусобод тумани ҳокими лавозимида Жаҳонгир Иброҳимов меҳнат қилиб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0