Россияда автомобилларга солиқ солишда янги ёндашув таклиф этилди

© REUTERS / THOMAS PETERПекинский международный автосалон Auto China - посетители в масках во время пандемии смотрят на концепт-кар BMW i4
Пекинский международный автосалон Auto China - посетители в масках во время пандемии смотрят на концепт-кар BMW i4  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Oбуна бўлиш
Россияда экспертлар машиналарнинг нархига қараб эмас тоифасига қараб солиқ солишни таклиф қилишди.
ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Қимматбаҳо автомобиллар солиғи миқдорини оширишдан кўра, машиналарни оммавий ва люкс тоифаларга бўлган маъқул, дейишмоқда "Банкавто" экспертлари РИА Новостига.
“Ҳашамат солиғи” миқдорини оширишнинг ўзи етарли эмас. Бугун белгиланган 5-6 миллион рубл ҳам инфляция оқибатида анча “пасайиб” қолиши мумкин... Автомобил марка ва моделларини оммавий ва ҳашаматли тоифаларга ажратган маъқул. Шунда солиққа тортиш янада самаралироқ бўлади”, - дейишди экспертлар.
Масалан, янги Bugatti автомобиллари ҳақиқатдан ҳам жуда қиммат туради, демак улар энг катта солиқ тоифасига тушиши керак. Лекин BMW брендига қарасангиз, у ерда турли автомобиллар бор. BMW X7 модели люкс тоифасига кириб юыори солиқ тўлаши шарт бўлса, кичик кроссовер BMW X1 – оммавий тоифада қолиши керак.
Лекин Hyundai брендининг барча автомобиллари оддий солиқ чегараларида қолиши керак. “Ахир марка Россияда энг кўп сотилган 3та бренд қаторидан ўрин олган бўлса, уни люкс тоифага ўтказиш нотўғри бўлади”, - деб ҳисоблайди "Банкавто" экспертлари.
Маълумот учун, декабрь ойида Россия Савдо ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги “ҳашамат солиғи” олинаётган автомобиллар нархлари чегарасини ошириш масаласини муҳокама қилишган эди. Денис Мантуров айтишига кўра, бугун амал қилаётган чегара – 3 млн. рубл 2014 йилда белгиланган эди. Бугун эса Россияда автомобиллар нархлари 80%га ошган. Натижада 3 миллион рублга сотилаётган ҳашаматли автомобиллар қолмаган. Бугун оммавий автомобиллар нархи 5 миллионга яқинлашиб қолган. Ҳақиқий люкс автомобиллар эса 10 миллион атрофида.
Россия қонунчилигига кўра, нархи 3 миллиондан 5 миллионгача бўлган автомобиллар учун транспорт солиғини 1,5 коэфицент билан тўланиши керак. Нархи 5-10 миллион бўлган автомобиллар эгалари транспорт солиғини 2 коэфиценти билан тўлаши керак. Нархи 15 миллионгача бўлган автомобиллар эгалари 3 коэфиценти билан.
Янгиликлар лентаси
0