Россия ва Сурия қирувчилари биргаликда ўқув-машғулот ўтказди - видео

Oбуна бўлиш
Келажакда Россия Сурия ҳаво кучларининг биргаликда амалга ошираётган парвозлари доимий бўлади.
ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Россия ва Суриянинг ҳарбий учувчилари Сурия араб республикаси ҳудуди устида илк бор биргаликда ҳаво патрули хизмати ўтказишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Россия Мудофаа вазирлигига асосан.
Унда Россия Ҳаво космик кучлари Су-34 ва Су-35 қирувчи самолётлари ҳамда А-50 узоқ радиолокацион аниқлаш самолётлари Сурия ҳаво кучлари эса Миг-23 ва Миг-29 қирувчи самолётлари билан иштирок этишди.
Россия самолётлари Хмеймим авиабазасида ҳавога кўтарилишди, Сурия самолётлари - Дамашқ яқинидаги Сейкаль ва Думэйр аэродромларидан. Машғулот жараёнида Россия кучлари ердаги нишонларга зарба беришни машқ қилишди, Сурия бўлса - уларни ҳаводан ҳимоя қилиш вазияфасини бажарди, дейилган хабарда.
Патруль парвоз йўналиши Ғўлон тепаликлари, Суриянинг жанубий чегараси, Фурат дарёси бўйлаб тепага ҳамда Сурия шимоли бўйлаб ўтди. Машқ давомида учувчилар белгиланган нишонларга ракета учириб доимий жойлашган жойига қайтишди. Келажакда бундай парвозлар доимий бўлади, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳаво космик кучлари 2015-2017 йилларда Сурия ҳукумати томонида мамлакатни эгаллаб олмоқчи бўлган Исломий давлат* жангариларига қарши ҳарбий операцияларда иштирок этган эди. Шундан сўнг Россия ҳарбий кучларининг аксарияти мамлакатдан олиб чиқиб кетилди. Бугунги кунда Сурияда Россия ҳарбийларининг кам сонли кучлари мамлакат ҳудудида қолиб террорчиларга қарши курашда ёрдам бериб келмоқда.
*Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот
Янгиликлар лентаси
0