Россия пишлоғи ва сариёғи энг кўп кимга етказиб берилмоқда

© PixabayСыр
Сыр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўтган йилда Россиядан пишлоқ ва сариёғ экспорти ҳажми сезиларни ошган. Батафсил Россельхознадзор ҳисоботида танишинг.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Россия 2021 йилда пишлоқ экспортини 20%, сариёғ экспортини 28%га оширди. Россельхознадзор ушбу тенденция бу йил ҳам сақланиб қолишини эълон қилмоқда.
Россия 2021 йилда жами 24,37 минг тонна пишлоқ экспорт қилган. Асосий импортчилар қуйидагилар:
Қозоғистон - 9,83 минг тонна (+8%)
Украина - 8,16 минг тонна (+30%)
Беларусь - 2,76 минг тонна (6%)
Ўзбекистон — 983 тонна (230%)
Озарбайжон - 551 тонна (+240%)
Россиядан сариёғ импорти ҳажми ҳам ошмоқда. Ўтган йилда сариёғ эспорти жами 4,65 минг тоннани ташкил қилган. Ушбу маҳсулотнинг энг йирик импортёрларидан бири - Украина. У ерга 3,05 минг тонна маҳсулот етказиб берилган. Бу ўтган йилга нисбатан 37%га кўп.
Шунингдек, Қозоғистонга 771 тонна (+31%), Озарбайжонга 318 тонна (+200%) маҳсулот етказиб берилган.
Россиельхознадзор пишлоқ ва сариёғ экспорти янги йил бошидан буён кескин ўсиш кўрсатаётганини ҳам айтиб ўтган. Хусусан янги йилнинг биринчи 20 кунида пишлоқ экспорти 6%, сариёғ экспорти 44% ўсиш намойиш қилган.
Янгиликлар лентаси
0