Павел Дуров Ўзбекистоннинг "блокчейн" келажаги ҳақида нима деди

© AFP 2023 / Steve JenningsПавел Дуров
Павел Дуров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Oбуна бўлиш
Телеграм асосчиси блокчейн технологиялари соҳасида Ўзбекистонда прогрессив қонунлар қабул қилинаётганини айтиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Telegram мессенджери асосчиси Павел Дуров Россия Марказий банкининг криптовалюталарни айланишини таъқиқлаш тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Россия Банки мамлакат ҳудудида криптовалюталарнинг обороти ва майнинг фаолиятини таъқиқлашни тавсия қилган эди. Шу билан бир вақтда бош молиявий назоратчи криптовалютага эга бўлишни таъқиламаган. Ушбу талабларга риоя қилмаган фуқароларга нисбатан жарима қўллаш режалаштирилмоқда.
Дуровнинг фикрига кўра, бундай человлар "Россиядан IT-мутахассислар чиқиб кетишига олиб келади ва иқтисоднинг бир қатор юқори технологияли соҳаларини барбод қилади"
Телеграм асосчиси бугунги кунда бирорта ҳам ривожланган мамлакат криптовалюталарни таъқиқламаганини айтиб ўтган.
"Чунки бу - блокчейн технологиялар ривожини чеклайди. Ушбу технологиялар келажакда инсоният фаолиятнинг кўплаб соҳаларининг хавфсизлигини таъминлаши мумкин. Молиядан тортиб санъатгача.
"Россиянинг қўшнилари Украина ва Ўзбекистон ривожланган мамлакатлар қаторида блокчейн соҳасида прогррессив қонунларни қабул қилишмоқда. Ушбу давлатлар технологик ва иқтисодий прогрессдан четда қолишни истамайди", - дейди Дуров.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Россия - блокчейн соҳасида юқори малакали мутахассислар сони бўйича етакчилардан биридир. "Соҳани чуқур мулоҳаза билан бошқарилганда "мамлакатга халқаро молия тизимида кучларни мувозанатли тақсимлаш - янги иқтисоднинг етакчи иштирокчилардан бирига айланиш имконини беради", - дейди Павел Дуров.
Криптовалюталарни таъқиқлаш ноқонуний иштирокчиларни тўхтата олмайди, лекин Россиядаги ушбу соҳада қонуний ишлаётган иштирокчилар фаолиятини тугатади.
Янгиликлар лентаси
0