Фарғона шаҳри ва Бағдод туманига янги ҳоким тайинланди

© Sputnik / Дмитрий АстаховМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Oбуна бўлиш
Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ва Фарғона шаҳри ҳокимлари ўзгарди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. 24 январь куни Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Восилжон Назаров номзоди Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига маъқулланди.
Восилжон Назаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2006 йилдан молия тизимида меҳнат қилиб келган, 2019−2021 йилларда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган. 2021 йилдан буён эса Бағдод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Юнусобод тумани ҳокими ўзгарди
Шу куни халқ депутатлари Бағдод туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Юсуфжон Ҳусаиновнинг номзоди Бағдод тумани ҳокимлигига тавсия этилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Юсуфжон Ҳусаинов номзоди Бағдод туман кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва у туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Ҳусаинов 1983 йилда Тошлоқ туманида туғилган. 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005 йилдан иқтисодиёт тизимида меҳнат қилиб келади. 2020 йилдан буён вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётганди.
Янгиликлар лентаси
0