Чилонзордаги омборхона ёниб кетди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПожар на складе, архивное фото
Пожар на складе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Oбуна бўлиш
Дастлабки маълумотларга кўра, омборхонанинг тахминан 250 кв.м майдонида томи, шифти ва ички қисмида сақланаётган маҳсулотлари ёниб зарарланган.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар 24 январь куни соат 09:58 да туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
10 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:04 да етиб бориб, ёнғин соат 10:57 да қуршаб олинган. Ҳозир ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Тошкентдаги омборхонада ёнғин юз берди
Дастлабки маълумотларга кўра, омборхонанинг тахминан 250 кв.м майдонида томи, шифти ва ички қисмида сақланаётган маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Янгиликлар лентаси
0