https://sputniknews.uz/20220123/turkmaniston-ozbekiston-orqali-elektr-energiyasini-etkazib-berishi-mumkin--berdimuhamedov-22339450.html
Туркманистон Ўзбекистон орқали электр энергиясини етказиб бериши мумкин – Бердимуҳамедов
Туркманистон Ўзбекистон орқали электр энергиясини етказиб бериши мумкин – Бердимуҳамедов
Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов республика Ўзбекистон ва Эрон орқали учинчи мамлакатларга электр энергиясини экспорт қилишнинг яхши имкониятларига эга эканини маълум қилди.
2022-01-23T18:33+0500
2022-01-23T18:33+0500
2022-01-23T18:33+0500
иқтисод
ўзбекистон
электр энергияси
гурбангули бердимуҳамедов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0b/21309055_0:191:2963:1858_1920x0_80_0_0_b6eb386d03df7b67cc33c83a9183e826.jpg
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов республика Ўзбекистон ва Эрон орқали учинчи мамлакатларга электр энергиясини экспорт қилишнинг яхши имкониятларига эга эканини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости “Нейтральный Туркменистан” газетасига таянган ҳолда хабар бермоқда.Туркманистон етакчиси Дашогуз вилоятига ташрифи давомида мамлакатнинг электр энергиясини ривожлантириш масалаларига оид ўтказилган йиғилишда бундай фикрни билдирган.Йиғилишда энергетика бўйича бош вазир ўринбосари Чаримат Пурчеков Туркманистон-Афғонистон-Покистон электр ўтказиш линияси қурилиши ҳамда Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳридан Кобулгача ўтказиш режалаштирилаётган лойиҳа ҳақида маълумот берган.“Ҳозир туркман электр энергияси қўшниларимизга – Ислом Эрон Республикасига ва Афғонистонга”, Ўзбекистонга ҳамда Қирғиз Республикасига етказиб берилмоқда. Қолаверса, уни Ўзбекистон ва Эрон орқали учинчи мамлакатларга етказиб беришнинг катта имконияти бор”, - деган Бердимуҳамедов.Ўзбекистон аҳолини арзон электр энергияси билан қандай таъминлаши мумкин – экспертНашрнинг ёзишича, “давлат раҳбари бош вазир ўринбосарига суръатни пасайтирмасдан, бу йўналишда олиб борилаётган ишларни давом эттиришни топширган”.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0b/21309055_117:0:2846:2047_1920x0_80_0_0_7f3680017c5505a9230d479f4ebc89ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркманистон президенти гурбангули бердимуҳедов ўзбекистон электр энергияси
туркманистон президенти гурбангули бердимуҳедов ўзбекистон электр энергияси
Туркманистон Ўзбекистон орқали электр энергиясини етказиб бериши мумкин – Бердимуҳамедов
Туркманистон президенти мамлакат Ўзбекистон ва Эрон орқали учинчи мамлакатларга электр энергиясини етказиб бериши мумкинлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов республика Ўзбекистон ва Эрон орқали учинчи мамлакатларга электр энергиясини экспорт қилишнинг яхши имкониятларига эга эканини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости “Нейтральный Туркменистан” газетасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Туркманистон етакчиси Дашогуз вилоятига ташрифи давомида мамлакатнинг электр энергиясини ривожлантириш масалаларига оид ўтказилган йиғилишда бундай фикрни билдирган.
Йиғилишда энергетика бўйича бош вазир ўринбосари Чаримат Пурчеков Туркманистон-Афғонистон-Покистон электр ўтказиш линияси қурилиши ҳамда Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳридан Кобулгача ўтказиш режалаштирилаётган лойиҳа ҳақида маълумот берган.
“Ҳозир туркман электр энергияси қўшниларимизга – Ислом Эрон Республикасига ва Афғонистонга”, Ўзбекистонга ҳамда Қирғиз Республикасига етказиб берилмоқда. Қолаверса, уни Ўзбекистон ва Эрон орқали учинчи мамлакатларга етказиб беришнинг катта имконияти бор”, - деган Бердимуҳамедов.
Нашрнинг ёзишича, “давлат раҳбари бош вазир ўринбосарига суръатни пасайтирмасдан, бу йўналишда олиб борилаётган ишларни давом эттиришни топширган”.