https://sputniknews.uz/20220123/shavkat-mirziyoev-men-ham-avtobusda-yurishni-xohlayman-22334149.html
Шавкат Мирзиёев: мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман
Шавкат Мирзиёев: мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 19 январь куни унга тақдим этилган Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимотдан кўнгли тўлмади.
2022-01-23T11:12+0500
2022-01-23T11:12+0500
2022-01-23T11:15+0500
жамият
шавкат мирзиёев
автобус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/17/22334109_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_4d272231802935a82da7459628aa30cb.jpg
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 19 январь куни унга тақдим этилган Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимотдан кўнгли тўлмади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган “Менимча” кўрсатувида маълум қилинди."5 йилда 400 та электробус олиб келамиз дедик, қачон келади? Кимда нима таклифлар бор? Шаҳарни бирортаси тушунмайди, шаҳарни ичида юрмайди. Ҳаммаси бойвачча — машинада юради", — дейди давлат раҳбариМирзиёев транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга юзланиб, унинг тақдимотидан кўнгли тўлмаганини айтди.Давлат раҳбари тақдимотда шаҳар транспорт тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим вазифаларни топширди ва мутасаддилар аниқ ташаббуслар билан чиқишини таъкидлади."6 ойликда нима қиламиз, 3 ойликда нима қиламиз, йил якунида-чи? "Юринг президент, автобусга мининг" деб бир маршрутни кўрсат, энг оғир ҳудудингдан бошла. Мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман. Кўз-кўз қилиш учун эмас, одамларга хавфсиз, эркин, арзон ва сифатли транспорт керак", — деди Мирзиёев.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/17/22334109_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_a3408c30db4689526f19356e57856d52.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзмёев автобус тошкент жамоат транспорти
шавкат мирзмёев автобус тошкент жамоат транспорти
Шавкат Мирзиёев: мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман
11:12 23.01.2022 (янгиланди: 11:15 23.01.2022) Шаҳарни бирортаси тушунмайди, шаҳарни ичида юрмайди. Ҳаммаси бойвачча — машинада юради – президент амалдорлар ҳақида.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев
19 январь куни унга тақдим этилган Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимотдан кўнгли тўлмади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган “Менимча” кўрсатувида маълум қилинди.
"5 йилда 400 та электробус олиб келамиз дедик, қачон келади? Кимда нима таклифлар бор? Шаҳарни бирортаси тушунмайди, шаҳарни ичида юрмайди. Ҳаммаси бойвачча — машинада юради", — дейди давлат раҳбари
Мирзиёев транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга юзланиб, унинг тақдимотидан кўнгли тўлмаганини айтди.
"Биласанми, менга берган маълумотинг бўйича бирорта аниқ рақам йўқ. Фақат маслаҳат ва тавсия. Бу нима деган гап? Мен сендан буни кутмагандим. Нега менга Тошкент бўйича алоҳида, туман бўйича алоҳида (маълумот) бермайсан. Энг оғир туман қайси? Энг оғир бекат қайси? Энг оғир тирбандлик қаерда? Одамлар биздан қаерда нажот кутмоқда? Бу нарса йўқ менга берган маълумотингда. Умумий гап", — дейди президент транспорт вазирига.
Давлат раҳбари тақдимотда шаҳар транспорт тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим вазифаларни топширди ва мутасаддилар аниқ ташаббуслар билан чиқишини таъкидлади.
"6 ойликда нима қиламиз, 3 ойликда нима қиламиз, йил якунида-чи? "Юринг президент, автобусга мининг" деб бир маршрутни кўрсат, энг оғир ҳудудингдан бошла. Мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман. Кўз-кўз қилиш учун эмас, одамларга хавфсиз, эркин, арзон ва сифатли транспорт керак", — деди Мирзиёев.