Қозоғистонда ҳужжатсиз ушланган 10 нафар ўзбекистонликлар қўйиб юборилди

© Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда ҳужжатсиз ушланган 10 нафар ўзбекистонликлар қўйиб юборилди
Қозоғистонда ҳужжатсиз ушланган 10 нафар ўзбекистонликлар қўйиб юборилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2022
Oбуна бўлиш
Мутасаддилар Нур-Султондаги вақтинча сақлаш ҳибсхонага бориб, фуқаролар билан учрашишган.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ҳужжатсиз ушланган 17 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўйича мамлакатнинг Қозоғистондаги элчихонасига мурожаат келиб тушган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, бу мурожаатни ўрганиш учун 17 нафар фуқарони шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (Ф-1) тайёрланган. Мутасаддилар вақтинча сақлаш ҳибсхонага бориб, фуқаролар билан учрашишган.
“Уларнинг 10 нафарида паспорт борлиги аниқланди ва жарима асосида қўйиб юборилди. 7 нафар фуқаронинг паспорти йўқолганлиги сабабли уларга Ватанга қайтиш гувоҳномаси тайёрлаш учун белгиланган тартибда маълумотлар олинди”, - дейилган хабарда.
Фуқароларнинг бу ҳолатга тушиб қолишининг сабаби, яъни вақтинчалик рўйхатга қўйиш муддати тугаганлиги ва ишлаш учун рухсатномаси йўқлиги маълум бўлган. Уларга ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Шерзод Кудбиев мигрантлар учун даромад солиғи ҳақидаги гапларга фикр билдирди
Янгиликлар лентаси
0