Навоийда “Matiz” ҳайдовчиси ЙПХ ходимини дўппослади

Oбуна бўлиш
Қоидабузар ҳайдовчи автомобилини жарима майдонига олиб кетишиларига қаттиқ қаршилик қилган.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Навоийда автомобилни жарима майдонига олиб кетаётган ЙПХ ходими аёвсиз дўппослангани айтилган видео тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати бош бошқармаси (ЙҲХББ) ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Воқеа 22 январь куни соат 12:20 ларда вилоятнинг Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 3-километрида содир бўлган. ЙПХ ходими “Matiz” ҳайдовчисини тўхтатган. Текширувда ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши ва унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги аниқланган.
Тошкентда йўл ўртасида пневматик қуролдан ўқ узган киши 15 суткага қамалди
Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетишмоқчи бўлишган. Шу пайт 29 ёшли ҳайдовчи ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган.
Туман прокуратураси суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0