https://sputniknews.uz/20220123/ijtimoiy-va-ishlab-chiqarish-infratuzilmasini-rivojlantirish-22336123.html
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш учун 76,8 трлн сўм ажратилади
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш учун 76,8 трлн сўм ажратилади
Sputnik Ўзбекистон
“2022–2024 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2022-01-23T22:14+0500
2022-01-23T22:14+0500
2022-01-23T22:14+0500
қурилиш
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/07/19127597_0:176:3029:1880_1920x0_80_0_0_6fb45777d6262dde34759712bfb5b3f8.jpg
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. “2022–2024 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Қарор билан 2022–2024 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди.Шунга кўра, мазкур йилларда жумладан қуйидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш назарда тутилган:Қарор билан Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси тузилди.Ҳукумат яқин йилларда ОТМлар сонини 200 тага етказишни мўлжалламоқдаРеспублика комиссияси Дастурда иштирок этаётган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.Дастурлар доирасида режалаштирилган маблағларни ички манбалар ҳисобидан жалб қилинган қарз маблағлари, хорижий кредитлар ва улар бўйича ҳисобланган фоиз тўловларини қоплашга, шунингдек, объектлар қуриш учун кредитлар ажратишга йўналтириш тақиқланади.Қарорга кўра, 2022 йилдан:- икки йил муддатга вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг маъмурий биноларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича янгидан бошланадиган лойиҳаларни (Президент қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган, шунингдек, янгидан ташкил этиладиган шаҳар ва туманларда жойлашадиган лойиҳалар бундан мустасно) Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш тақиқланади;- келгуси йиллар учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш жараёнларида кейинги йилларга ўтадиган лойиҳалар (объектлар) сони босқичма-босқич қисқартирилади ва уларни тегишли молиявий йилда фойдаланишга топшириш назарда тутилади.2022 йилда якунланадиган таълим муассасалари объектлари – 15 августгача, соғлиқни сақлаш ва тиббий-ижтимоий муассасалар объектлари – 1 октябргача, ирригация ва мелиорация тизимлари объектлари – 1 декабргача фойдаланишга топширилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/07/19127597_87:0:2818:2048_1920x0_80_0_0_d8dc735f0df930142e3636d912205310.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш маблағ
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш маблағ
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш учун 76,8 трлн сўм ажратилади
2022–2024 йилларда 248 та спортзалдан иборат умумтаълим, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар қурилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. “2022–2024 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2022–2024 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури
қабул қилинди.Дастур доирасида белгиланган йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш учун жами 76,8 трлн сўм ажратилади.
Шунга кўра, мазкур йилларда жумладан қуйидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш назарда тутилган:
54 230 ўқув ўрни ва 8 358 ётоқ ўрнига эга олий таълим муассасалари;
259 101 ўқув ўрнига эга, 248 та спортзалдан иборат умумтаълим, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;
88 310 ўринга эга мактабгача таълим ташкилотлари;
24 213 ўринга эга соғлиқни сақлаш муассасалари.
Қарор билан Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси тузилди.
Республика комиссияси Дастурда иштирок этаётган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Дастурлар доирасида режалаштирилган маблағларни ички манбалар ҳисобидан жалб қилинган қарз маблағлари, хорижий кредитлар ва улар бўйича ҳисобланган фоиз тўловларини қоплашга, шунингдек, объектлар қуриш учун кредитлар ажратишга йўналтириш тақиқланади.
Қарорга кўра, 2022 йилдан:
- икки йил муддатга вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг маъмурий биноларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича янгидан бошланадиган лойиҳаларни (Президент қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган, шунингдек, янгидан ташкил этиладиган шаҳар ва туманларда жойлашадиган лойиҳалар бундан мустасно) Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш тақиқланади;
- келгуси йиллар учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш жараёнларида кейинги йилларга ўтадиган лойиҳалар (объектлар) сони босқичма-босқич қисқартирилади ва уларни тегишли молиявий йилда фойдаланишга топшириш назарда тутилади.
2022 йилда якунланадиган таълим муассасалари объектлари – 15 августгача, соғлиқни сақлаш ва тиббий-ижтимоий муассасалар объектлари – 1 октябргача, ирригация ва мелиорация тизимлари объектлари – 1 декабргача фойдаланишга топширилади.