Қозоғистондаги “Январ воқеалари” бўйича 1 822та жиноят иши қўзғатилди

© Sputnik / Василий Крестьянинов / Медиабанкка ўтишСитуация в городах Казахстана во время ЧП
Ситуация в городах Казахстана во время ЧП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2022
Oбуна бўлиш
Террорчилик, қотиллик, давлат амалдорларига зўравонлик қилиш, безорилик, давлат биноларига ҳужум қилиш фактлари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хавфсизлик кенгаши аъзолари, бош прокуратура, МХҚ, Ички ишлар ва мудофаа вазирликлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
“Январ воқеалари” бўйича 1 822та жиноят иши қўзғатилиб, 116таси махсус прокурорларга ўтказилган – Ички ишлар вазирлиги. Булар террорчилик, қотиллик, давлат амалдорларига зўравонлик қилиш, безорилик, давлат биноларига ҳужум қилиш фактлари.

"Юз берган воқеалар ҳақида тахминлар ва иғволар асосида жамият ўз фикрини шакллантиришига йўл қўйиб бўлмайди. Фуқаролар ҳукумат шаффофлик ва қонунийликни таъминлаётганини кўриши керак", - деди президент.

Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ИИВ ҳузурида “Ишонч телефонлари” фаолият кўрсатмоқда.
Миллий хавфсизлик қўмитаси террорчилик таҳдидларини бартараф этиш ва келгусида уларнинг олдини олиш механизмига доир чора-тадбирларини ишлаб чиқди. Тафсилотлари ошкор қилинмади.
Ҳарбийлар ИИВга Олмаотада қонун ва тартибни таъминлашда ёрдам беришда давом этмоқда. У ерда террорчилик хавфининг “қизил” даражаси ҳамон сақланиб қолмоқда.
Ҳарбий объектлар, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омборлари кучайтирилган хизмат тартибида қўриқланмоқда.
Фуқароларнинг ҳибсга олиниши ва ҳуқуқларининг бузилиши тўғрисида 84та ариза келиб тушди, 96 нафар ҳибсга олинган киши озод этилди – Бош прокуратура.
Ҳибсга олинган 3 314 нафар шахсдан 1 884 нафари жазони енгиллаштириш ҳақида апелляция аризаси билан мурожаат қилди, 1 083 нафари қамоқдан озод этилди, 490 нафар фуқарога жарима жазоси огоҳлантиришга алмаштирилди.
Янгиликлар лентаси
0