"Malibu" ҳайдовчисини тўхтатган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина ДПС
Машина ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2022
Oбуна бўлиш
"Malibu" ҳайдовчисини тўхтатган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. "Malibu" ҳайдовчисини тўхтатган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди, деб хабар қилди ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда “1 см учун 6.750.000 сӯм жарима” деган видео тарқалди.
2022 йил 9 январь куни соат 14:10 ларда Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида жойлашган "А.Турбанов" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими И.Тошматов "Malibu" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатди.
Текширув мобайнида автомобиль олд ойнасининг тепа қисми белгиланган меъёрдан ортиқ ҳажмда қорайтирилганлигига ЙПХ ходими томонидан эътироз билдирилганлиги видеода акс этган.
Ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари хизмат текширувини ўтказмоқда.
Янгиликлар лентаси
0