Тожик-қирғиз чегарасида яна можаро: юк машинаси тошбўронга учради

© Sputnik / Амир ИсаевМост в селе Чорбог
Мост в селе Чорбог - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Oбуна бўлиш
Тожик-қирғиз чегарасида юк машина ҳайдовчиси тошбўрон қилинди.
Қирғизистон фуқаролари “КамАЗ” юк машинаси ва унинг ҳайдовчиси - Чоркуҳ Исфара маҳалласида яшовчи фуқарони тошбўрон қилди.
Бу маълумотни SputnikТожикистонга Исфара шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Зубайдулло Шомадов тасдиқлади.
"Юк машинаси Чоркуҳ маҳалласида яшовчи Насруллобек Асламовга тегишли. У машинасида Ворухга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кетаётганди. 20 январ куни қирғизистонликлар машина йўлини тўсиб, тош отишни бошлади. Ҳайдовчи ҳам ҳужумга учради", - деди Исфара ҳукумати вакили.
Шомадовнинг айтишича, Асламов жиддий жароҳат олмади.
Чоркуҳ ва Ворух ўртасидаги йўл Қирғизистоннинг Оқсой вилоятидан ўтади ва бу ҳудудда чегара тўқнашувлари тез-тез содир бўлади.
Манбага кўра, 21 январ куни Исфара шаҳрининг чегарадош маҳаллалари расмийлари Боткен вилояти ҳокимияти вакиллари билан биргаликда воқеани муҳокама қилади.
Зубайдулло Шомадов Қирғизистон билан чегарадаги вазиятни тинч деб баҳолади.
Қирғизистон томони бу воқеа юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.
Янгиликлар лентаси
0