https://sputniknews.uz/20220121/rossiya-nima-sababdan-aqsh-qimmatli-qogozlarini-sotib-yubordi-22322256.html
Россия нима сабабдан АҚШ қимматли қоғозларини сотиб юборди
Россия нима сабабдан АҚШ қимматли қоғозларини сотиб юборди
Sputnik Ўзбекистон
"Олтин валюта заҳираларини рақиб томон назорати остидабўлган валютада сақлаш – ақлли фикр эмас"
2022-01-21T18:12+0500
2022-01-21T18:12+0500
2023-04-05T18:35+0500
колумнистлар
ақш
олтин-валюта захиралари
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/04/15936506_0:53:3451:1994_1920x0_80_0_0_8cc1ecb128c2278dee19721f70c2859f.jpg
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Россия Марказий банки АҚШ давлат облигациялари миқдорини кескин камайтирди. Москва 2014 йилдан буён босқичма-босқич АҚШ қимматли қоғозларидан воз кечиб келмоқда. Ҳар сафар санкциялар билан пўписа қилинганда бу жараён тезлашади холос. Айни дамда Россиянинг халқаро қимматли қоғозларда сақланаётган сармояси умумий олтин-валюта заҳираларининг 1%идан ҳам кам. Россия нима сабабдан Америка қимматли қоғозларини сотиб юборди ва олинган маблағлар қаерга йўналтирилди?Жуда оз қолдиАҚШ Молия вазирлиги Россия ноябрь ойида Америка қимматли қоғозларига киритган сармояларини 2,4 миллиард долларгача қисқартирганини маълум қилди. Ушбу кўрсатгич октябрь ойида 3,72 млрд., сентябрда— 3,91 млрд. долларга тенг эди.2010 – 2013 йилларда Россиянинг америка давлат қарзига киритган сармояси 140 миллиард доллардан ортиқ эди. Лекин 2014 йилнинг апрел ойида Вашингтон Россияга қарши санкциялар эълон қилганидан сўнг, Москва ушбу қоғозлардан воз кеча бошлади. 2018- йилда Марказий банк АҚШ давлат қоғозларини катта миқдорда ва арзон нархларда сотиб юборди. Шундан сўнг Россия банкида фақат 13,2 млрд долларлик қимматли қоғозлар қолган эди.Қимматли қоғозларнинг музвозатнатли портфелиРоссия халқаро валта резервлари баъзан кўпайиб, баъзан камайиб туради, лекин йил сайин уларнинг миқдори камайиб бормоқда. Бугунги кунда Россия ОВЗларида АҚШ қимматли қоғозлар улуши 1%дан кам қолган. Уларнинг сотиш эвазига олинган маблағларга олтин, евро ёки юань сотиб олинмоқда. Бу Россия узоқ вақтдан бери ўтказиб келаётган молия сиёсатининг натижасидир. Октябрь ойидан бошлаб молия вазирлиги қимматли қоғозларини сотишни давом эттирди ва долларда сақланаётган активлар миқдори тарихий энг паст даражага тушиб қолди, дейди "Джи Эл ЭС Инвест" кмпаниясининг бошқарувчи ҳамкори Эдуард Бугров.Бунинг учун бир неча фактлар хизмат қилади. Биринчидан, иқтисодни доллардан хаолс қилиш (дедолларизация). Натижада Россия иқтисодининг Америка валютасига боғлиқлиги камаяди. Иккинчидан - халқаро резервлар турли валюталарда бўлгани яхши.“Қайта баланслаш – ҳар қандай портфел учун мутлақ нормал жараён. Ҳар қандай янги инвестордан бутун бошли давлатгача ўз портфелини қайта мувозанатлаб олишга ҳақли”, - дейди Михаил Коган “Олий Молия мактаби” молия бўлими бошлиғи. Унинг сўзларига кўра, декабрь ойида ҳам Россия қимматли қоғозларни сотган.Хатарларни ҳисобга олишРезервлар ташкил қилиш – бу фақат бозор талаби эмас. Уларни диверсификация қилиш (евро, юань, франк, иккинчи эшелон валюталари) – молиявий тизимнинг ташқи босимга нисбатан ишончлилигини оширади. Яъни АҚШ қарзларидан халос бўлар экан Россия ўзига нисбатан санкциявий ва геосиёсий босимларни камайтиради.Бугун икки давлат муносабатлари яна кескинлашгани аниқ. Москва ҳам Вашингтон ҳам бир-бирига нисбатан улкан чекловлар киритмоқда. Россияни гоҳ SWIFTдан узиб қўйишмоқчи бўлишади, гоҳ банкларига нисбатан санкциялари киритилишини эълон қилишади. Баъзида ундан ёмонроқ таҳдидлар ҳам эшитилади.Самарали ёндашувРоссия ОВЗларида доллар миқдори кескин камайган бўлса-да, бу унининг барчасин сотиб юбориш керак дегани эмас. Трежерис — бу юқори ликвидликка эга бўлган актив. Уларни тез ва катта ҳажмда сотиш ёки бошқа валюталарига алмаштириш мумкин. Устига устак бу ўз мажбуриятларини бажариш учун жуда қулай воситадир. Маслан бошқа валюта битимлари бўйича.Ундан ташқари халқаро савдонинг аксарияти ҳозир ҳам америка валютасида олиб борилмоқда. Айнан доллар асосий товар ва молия оқимларига хизмат кўрсатмоқда.Россиянинг тизимли рисклардан қочиши – бу бошқа масала. Бу ерда гап нафақат геёсиёсат ва санкциялар ҳақида, балким АҚШнинг ўзидаги молиявий вазият кўпчиллик инвесторларда саволлар уйғотмоқда. Уларни биринчи навбатда, АҚШнинг 30 триллион доллага тенг улкан қарзи хавотирга туширмоқда.Мустаҳкам заҳиралар2021 йил охирида Россиянинг халқаро заҳиралари 630,5 миллиард долларга етди. Ушбу маблағлар МБ ва Ҳукумат томонидан бошқарилади. Уларнинг таркибида монетар олтин, махсус қарз олиш ҳуқуқи, ХВЖ даги резерв ўрни ва валюта заҳиралари бор. Уларнинг барчасидан бошқа давлатлар билан савдо-сотиқ қилганда тўлов балансини таъминлаш мақсадида, ижтимоий-иқтисодий мажбуриятларни бажариш учун фойланилади.2021 йил охирига қадар Россия Банки олтин заҳиралари миқдорини 2,3 минг тоннага етказди (74 млн. унция). Унинг умумий қиймати 133 лрд. Долларни ташкил қилади. Бу ОВЗнинг 21,3 %. Бундай юқори кўрсатгич молия тизимига қўшимча ишончлилик, диверсификацияни ҳамда унинг ўсишини таъминлайди. Бугун эса ривожланган давлатлар ўз заҳираларининг учдан бирини айнан олтинда сақламоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/04/15936506_360:0:3091:2048_1920x0_80_0_0_92b8bc4176084efd2193135267a2d722.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
россия ақш облигациялар сотиш воз кечиш
россия ақш облигациялар сотиш воз кечиш
Россия нима сабабдан АҚШ қимматли қоғозларини сотиб юборди
18:12 21.01.2022 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) "Олтин валюта заҳираларини рақиб томон назорати остидабўлган валютада сақлаш – ақлли фикр эмас".
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Россия Марказий банки АҚШ давлат облигациялари миқдорини кескин камайтирди. Москва 2014 йилдан буён босқичма-босқич АҚШ қимматли қоғозларидан воз кечиб келмоқда. Ҳар сафар санкциялар билан пўписа қилинганда бу жараён тезлашади холос. Айни дамда Россиянинг халқаро қимматли қоғозларда сақланаётган сармояси умумий олтин-валюта заҳираларининг 1%идан ҳам кам. Россия нима сабабдан Америка қимматли қоғозларини сотиб юборди ва олинган маблағлар қаерга йўналтирилди?
АҚШ Молия вазирлиги Россия ноябрь ойида Америка қимматли қоғозларига киритган сармояларини 2,4 миллиард долларгача қисқартирганини маълум қилди. Ушбу кўрсатгич октябрь ойида 3,72 млрд., сентябрда— 3,91 млрд. долларга тенг эди.
АҚШ давлат облигациялари - Оқ уйнинг энг муҳим молия воситаларидан биридир. Ушбу маблағлар бюджет дефицитини қисқартиришга ёрдам беради. Лекин бунда Россия иштирокидан умид қилиш керак эмас. Айни дамда Марказий банк уларнинг деярли ҳаммасидан фориғ бўлди.
2010 – 2013 йилларда Россиянинг америка давлат қарзига киритган сармояси 140 миллиард доллардан ортиқ эди. Лекин 2014 йилнинг апрел ойида Вашингтон Россияга қарши санкциялар эълон қилганидан сўнг, Москва ушбу қоғозлардан воз кеча бошлади. 2018- йилда Марказий банк АҚШ давлат қоғозларини катта миқдорда ва арзон нархларда сотиб юборди. Шундан сўнг Россия банкида фақат 13,2 млрд долларлик қимматли қоғозлар қолган эди.
Қимматли қоғозларнинг музвозатнатли портфели
Россия халқаро валта резервлари баъзан кўпайиб, баъзан камайиб туради, лекин йил сайин уларнинг миқдори камайиб бормоқда. Бугунги кунда Россия ОВЗларида АҚШ қимматли қоғозлар улуши 1%дан кам қолган. Уларнинг сотиш эвазига олинган маблағларга олтин, евро ёки юань сотиб олинмоқда. Бу Россия узоқ вақтдан бери ўтказиб келаётган молия сиёсатининг натижасидир. Октябрь ойидан бошлаб молия вазирлиги қимматли қоғозларини сотишни давом эттирди ва долларда сақланаётган активлар миқдори тарихий энг паст даражага тушиб қолди, дейди "Джи Эл ЭС Инвест" кмпаниясининг бошқарувчи ҳамкори Эдуард Бугров.
Бунинг учун бир неча фактлар хизмат қилади. Биринчидан, иқтисодни доллардан хаолс қилиш (дедолларизация). Натижада Россия иқтисодининг Америка валютасига боғлиқлиги камаяди. Иккинчидан - халқаро резервлар турли валюталарда бўлгани яхши.
“Қайта баланслаш – ҳар қандай портфел учун мутлақ нормал жараён. Ҳар қандай янги инвестордан бутун бошли давлатгача ўз портфелини қайта мувозанатлаб олишга ҳақли”, - дейди Михаил Коган “Олий Молия мактаби” молия бўлими бошлиғи. Унинг сўзларига кўра, декабрь ойида ҳам Россия қимматли қоғозларни сотган.
Резервлар ташкил қилиш – бу фақат бозор талаби эмас. Уларни диверсификация қилиш (евро, юань, франк, иккинчи эшелон валюталари) – молиявий тизимнинг ташқи босимга нисбатан ишончлилигини оширади. Яъни АҚШ қарзларидан халос бўлар экан Россия ўзига нисбатан санкциявий ва геосиёсий босимларни камайтиради.
Бугун икки давлат муносабатлари яна кескинлашгани аниқ. Москва ҳам Вашингтон ҳам бир-бирига нисбатан улкан чекловлар киритмоқда. Россияни гоҳ SWIFTдан узиб қўйишмоқчи бўлишади, гоҳ банкларига нисбатан санкциялари киритилишини эълон қилишади. Баъзида ундан ёмонроқ таҳдидлар ҳам эшитилади.
“АҚШ Россиянинг доллардаги активларини музлатиб қўйиш ва қарзларини тўламаслик хавфини ҳам унутмаслик керак. Бундай вазиятла рақиб назорати остидабўлган валютада сақлаш – ақлли фикр эмас”, - дейди Бугров.
Россия ОВЗларида доллар миқдори кескин камайган бўлса-да, бу унининг барчасин сотиб юбориш керак дегани эмас. Трежерис — бу юқори ликвидликка эга бўлган актив. Уларни тез ва катта ҳажмда сотиш ёки бошқа валюталарига алмаштириш мумкин. Устига устак бу ўз мажбуриятларини бажариш учун жуда қулай воситадир. Маслан бошқа валюта битимлари бўйича.
Ундан ташқари халқаро савдонинг аксарияти ҳозир ҳам америка валютасида олиб борилмоқда. Айнан доллар асосий товар ва молия оқимларига хизмат кўрсатмоқда.
Россиянинг тизимли рисклардан қочиши – бу бошқа масала. Бу ерда гап нафақат геёсиёсат ва санкциялар ҳақида, балким АҚШнинг ўзидаги молиявий вазият кўпчиллик инвесторларда саволлар уйғотмоқда. Уларни биринчи навбатда, АҚШнинг 30 триллион доллага тенг улкан қарзи хавотирга туширмоқда.
2021 йил охирида Россиянинг халқаро заҳиралари 630,5 миллиард долларга етди. Ушбу маблағлар МБ ва Ҳукумат томонидан бошқарилади. Уларнинг таркибида монетар олтин, махсус қарз олиш ҳуқуқи, ХВЖ даги резерв ўрни ва валюта заҳиралари бор. Уларнинг барчасидан бошқа давлатлар билан савдо-сотиқ қилганда тўлов балансини таъминлаш мақсадида, ижтимоий-иқтисодий мажбуриятларни бажариш учун фойланилади.
Россия заҳираларида бугунги кунда олтин етакчилик қилмоқда. Илк бор унинг миқдори 23%га 2020 йилда етган эди. Активларининг учдан бири – евро, 12% - юань.
2021 йил охирига қадар Россия Банки олтин заҳиралари миқдорини 2,3 минг тоннага етказди (74 млн. унция). Унинг умумий қиймати 133 лрд. Долларни ташкил қилади. Бу ОВЗнинг 21,3 %. Бундай юқори кўрсатгич молия тизимига қўшимча ишончлилик, диверсификацияни ҳамда унинг ўсишини таъминлайди. Бугун эса ривожланган давлатлар ўз заҳираларининг учдан бирини айнан олтинда сақламоқда.