Машиналарнинг магнитоласиз ишлаб чиқарилиши кутилмаган ижобий натижа берди

© Группа "Водители Ташкента"/ Facebook Пользователи соц сетей шутят на тему "Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы"
Пользователи соц сетей шутят на тему Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Cobalt ва Gentraнинг магнитоласиз ишлаб чиқарилиши Ўзбекистон жамоатчилигида ижобий натижа берди. Ижтимоий тармоқларда, турли туман автомобилчилар ва ҳайдовчилар гуруҳларида ушбу мавзуга бағишланган кўплаб ҳазиломуз постлар, фотосурат ва видеолар пайдо бўлди.
Уларга кўзи тушган, ўқиган киши кундалик муаммоларни унутиб, юзига табассум югуриши, биз лаҳзага бахтиёлик туйғуси хис қилиши аниқ. Кимдир "яхшиям менда мошина йўқ" деб ўйласа бошқа кишининг хаёлидан “яхшиям олдинроқ сотиб олган эканман” деган фикр ўтади. Хуллас аксариятнинг кайфияти чоғ. Кулгу эса умрни узайтиради - бу факт.
© Группа "Водители Ташкента"/ Facebook
Пользователи соц сетей шутят на тему Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Группа "Водители Ташкента"/ Facebook
Пользователи соц сетей шутят на тему Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Группа "Водители Ташкента"/ Facebook
Пользователи соц сетей шутят на тему Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы - Sputnik Ўзбекистон
3/3
1/3
2/3
3/3
Ижтимоий тармоқдан кулгуга тўйиб, энди жиддийроқ хабарлар ўқийман деб блогерлар томон қарасангиз у ерда ҳам шу аҳвол. Барча, худди келишиб олгандек, ушбу мавзуда ҳазил қилишга тушган. Кимдир уни бўрттириб фристайл даражасига чиқарган бўлса, бошқаси пастга уриб “яқинда Уз Авто тиркамалар ишлаб чиқаришга ўтади" деб ҳазил қилган.
Дарвоқе, ушбу ҳазилнинг тагида озгина зили ҳам бор. Ҳақиқатдан ҳам собиқ Иттифоқ даврида Асакадаги автомобил заводи ўрнида тракторлар прицепи заводи бўлган...
© Группа "Водители Ташкента"/ FacebookПользователи соц сетей шутят на тему "Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы"
Пользователи соц сетей шутят на тему Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Пользователи соц сетей шутят на тему "Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы"
Ҳазилкашлар орасида, бир-иккита магнитофон сотадиган акалар ҳам бор шекилли, улар ҳам ўзларнинг “беш тийини”ни қистиришган. “Менда Жентра магнитофони бор, заводской янги. Ҳозир сотсамми 400 долларга ёки бироз кутиб 1000 долларга сотсаммикан”, деб қўяди... Нима бўлса ҳам уларнинг омади чопган, кимдир ҳазиллашиб мана бу суратни жойлаштирган ва остига "Магнитофон сотувчилар бугунги ҳолати" деб изоҳ қолдирган.
© Группа "Водители Ташкента"/ FacebookПользователи соц сетей шутят на тему "Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы"
Пользователи соц сетей шутят на тему Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Пользователи соц сетей шутят на тему "Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы"
Вужудга келган вазиятдан бошқа автомобил ишлаб чиқарувчилар ҳам ўз манфаатида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишган. Эҳтимол бу шунчаки ҳазил. Нима бўлганда ҳам мана бундай реклама пайдо бўлган: "Lada автомобиллари. Ҳар доим магнитола билан".
© Группа "Водители Ташкента"/ FacebookПользователи соц сетей шутят на тему "Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы"
Пользователи соц сетей шутят на тему Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Пользователи соц сетей шутят на тему "Уз Авто начала выпуск некоторых моделей без магнитолы"
Аслида, машинада магнитола йўқлигининг ижобий томонлари ҳам бор:
Магнитола бўлмаса ҳам машина юраверади;
Машина 500 грам енгилроқ бўлади, демак тезроқ юради. (Энг тезюрар спорт автомобилларининг бирортасида ҳам магнитола йўқ);
Ҳайдовчининг диққати йўлда бўлади, машинани бир текис ҳайдайди, "рақсга тушмасдан";
Ҳеч ким магнитолани тунда ўғирлаб кетмайди, уйқу хотиржам бўлади;
Рафиқангиз ёки фарзандларингиз сизга ёқмаган мусиқани балад эшитиб жиғингизга тегмайди;
Турли туман майда чуйда нарсалар учун каттагина (2DIN ахир) бўш жой пайдо бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни UzAuto Motors Кобальт ва ва Джентра моделлари номаълум муддатга магнитоласиз ишлаб чиқарилишини эълон қилган эди. Сабаб – дунёда яримўтказгичлар етишмовчилиги туфайли кореялик ишлаб чиқарувчи магнитола етказиб бера олмагани, дейилган компания изоҳида.
Янгиликлар лентаси
0