Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Ҳар куни асал истеъмол қилинса, организмда нималар содир бўлади?

Мед - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Oбуна бўлиш
Асал севимли ширинлик ва шу билан биргаликда шамоллашга қарши ажойиб восита. Аммо унинг ҳам барча маҳсулотлар каби зарарли жиҳатлари ҳам бор. Батафсил материалимизда ўқинг.
Гиппократ давридан буён асал одамзотнинг энг яхши кўрган дори воситаларидан бири. Бежизга қадимий файласуф уни ҳар куни истеъмол қилишни тавсия қилмаган. Ушбу ноёб маҳсулотнинг фойдали жиҳатларини нафақат халқ табобати, балки илмий тиббиёт ҳам тасдиқлайди.
Sputnik Беларусь асалнинг зарарли ва фойдали жиҳатлари ҳақида маълум қилади.
Тиббиёт мутахассислари ҳамон қайси асал энг фойдали ёки аксинча эканлиги ҳақида баҳслашади. Шубҳасиз, фақатгина табиий асал шифобахш хусусиятларга эга.
Асалнинг фойдали жиҳатлари
Асалнинг энг фойдали жиҳатиантибактериал ва антивирус хусусиятида.Нектар бактерияларга қарши асосий курашувчи бўлган жуда кўп миқдордаги калийни ўз ичига олади. Шунингдек, унда юқори миқдорда мис ва темир мавжуд. Бу анемияни даволаш ва гемоглобинни оширишга ёрдам беради.
Асал қўшилган сут - оналаримиз ва бувиларимизнинг эски ва севимли рецепти: кўпчилигимиз болаликда бу ичимлик билан йўтални даволаганмиз. Шунингдек, у депрессия, ҳиссий толиқиш ва уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради. Сув, занжабил ва лимон қўшилган асал кўнгил айнишдан халос қилади ва ошқозон ҳолатини меъёрлаштиради.
Асал гўзаллиги ҳақида қайғурадиганларнинг ҳам севимли маҳсулоти. У косметологияда кенг қўлланилади ва асалнинг табиий ёғларидан тайёрланган ниқоблар терига жуда яхши таъсир кўрсатади. Шунинг учун кўплаб гўзаллик брендлари асалбилантерини парвариш қилиш воситалари линияларини ишга туширмоқда.
Калория ва шакарнинг юқори миқдорига қарамасдан, парҳезшунослар асални кунлик рационга киритишни тавсия қилади. У ёғни яхши парчалайди ва ортиқча вазн билан курашишда ёрдам беради.
Зарарли хусусиятлари
Ушбу ширин маҳсулотни ишлатишга қарши кўрсатмалар ҳақида унутмаслик лозим. Улардан энг муҳими аллергиядир. Қичишиш ва тошма кўринишидаги одатий реакцияга қўшимча равишда, асалнинг салбий таъсири ошқозон бузилиши сифатида намоён бўлиши мумкин.
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам шифокор билан маслаҳатлашмасдан асални истеъмол қилмаслиги керак. Онада ҳеч қачон аллергия кузатилмаган бўлса ҳам, чақалоқда аллергия бўлиши мумкин. Шунингдек, диабетга чалинганлар, панкреатит билан оғриганлар ва ошқозон кислоталилиги юқори бўлган одамлар шифокор маслаҳатисиз асал истеъмол қилмаслиги керак.
Асал келтириши мумкин бўлган нохуш ҳолат - купероз ёки шикастланган ва кенгайган капилляр бўлиши мумкин. Бунинг сабаби, асал қон айланишини тезлаштиради ва шу билан у мўрт томирларга ортиқча юк бўлади.
Янгиликлар лентаси
0