https://sputniknews.uz/20220119/ular-yol-chetidan-yurishibdi-donbassda-nimalar-boshlanyapti-22273842.html
“Улар йўл четидан юришибди”: Донбассда нималар бошланяпти
“Улар йўл четидан юришибди”: Донбассда нималар бошланяпти
Sputnik Ўзбекистон
Донбассда вазият таранглашмоқда: ДХР ва ЛХР мунтазам ўққа тутишлар ҳақида хабар бермоқда, УҚК оғир техникаларни олиб келмоқда, ғарб ОАВлари эса “Россиянинг... 19.01.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-01-19T15:08+0500
2022-01-19T15:08+0500
2022-01-19T15:08+0500
колумнистлар
донбасс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1182/45/11824576_0:194:2951:1854_1920x0_80_0_0_a6bbc98af8d1c2660b18a2ab44527446.jpg
Чамаси, Киев масалани куч билан ҳал қилишдан воз кечмаяпти – европалик ва америкалик иттифоқчилар сукут сақлаб розилик беришмоқ. Минтақада нималар рўй бераётганини - РИА Новости материалида.Яна отишмаДонбассда Янги йил байрамлари нисбатан тинч ўтди, ўт очмаслик режимига амал-тақал риоя қилинди. Киев бу кунларда КХШТ тинчликпарвар кучларининг Қозоғистондаги операциясини кузатди. Унинг муваффақияти, кўринишидан, украин ҳукумати таассурот уйғотган. Зеленский ҳатто ҳарбий нутқларини сусайтирди ва 11 январь куни деэскалация ҳақида келишиб олишга тайёрлигини билдирди.Бироқ ҳарбийлар Олий бош қўмондонни қўллашга шошилишмаяпти: ўша куни ўққа тутиш қайта тикланди. Ўтни Донецк вилояти Новоласп аҳоли пунктига қарата очишди.Қурбонлар кузатилмади, лекин бироз ўтиб икки нафар Украина Қуролли кучлари (УҚК) аскари ўзининг фугасида портлаб кетди. Донбасс анчадан буён Киевни атрофни миналаштириш ва қўпорувчилик уюштиришга тайёргарлик кўришда айблаб келади. ЛХР бунинг учун январь ойида “Ғарб” махсус бўлинма маркази жангчиларини Луганск станциясига олиб келишган деб ҳисоблайди.ДХР 131-разведка батальони мерганлари пайдо бўлганини хабар қилди. Равшанки, Киев узоқ позицияли уруш шароитларида ўт очишлар ва фронтнинг бутун чизиқлари бўллаб кескинлик ўчоқларини яратиш билан душман юрагига ғулғула солишни аҳд қилган. Артоўққа тутишлар ҳам кўпайган: ўтган ҳафта ичида республикани йирик калибр 20 мартадан зиёд қоплаган.Украина армияси Донбассдаги мактабга кучларини тортиб келмоқда – ЛХРҚолаверса, УҚК фронтга оғир техникани олиб келишмоқда. ДХР Халқ милицияси Андреевка яқинида 9К33 “Оса” зенит-ракета мажмуаси, Мангушда БМ-21 “Град” тизими ҳамда Володарский яқинида учта “Акация” тўпларини аниқлади.Устига устак буни ЕХҲТ кузатувчилари яширишга уринишмоқда.Ғарб инструкторлариЭҳтимол, украин ҳукумати шу тариқа Россия ва Ғарб музокаралари ортидан иттифоқчиларининг диққатини ўзига қаратмоқчи. Боз устига, уларни шундоқ ҳам унутиб қўйишмаяпти. Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас ЕИда ҳамкасблари билан норасмий учрашувда Украинада Евроиттифоқнинг ҳарбий миссиясини тузишни таклиф қилди. Уни Евродипломатия раҳбари Жозеп Боррел қўллаб-қувватлади ва Брюссель у ерга “юқори даражадаги ҳарбий кадрларни” тайёрлаш учун мутахассисларни жўнатишни режалаштираётганига аниқлик киритди.“Европа Иттифоқи украинларга нималарни ўргатади”, - дея савол билан юзланади ҳарбий эксперт Юрий Котёнок. – Қийшиқ НАТО зарбаларигами? Лекин буни мана етти йилдирки америкаликлар, британияликлар, канадаликлар Яворовский ва бошқа полигонларда бажариб келишяпти. Очаковода, Николаевда янги ҳарбий объектлар қуришмоқда. Шунга ўхшаш баёнотлар Ғарб Украинани Россияга қарши туриш нуқтаи назаридан плацдрам сифатида кўраётганидан яна бир марта далолат беради. Бу ҳудуд нафақат АҚШ, балки Вашингтон кўрсатмаларини бажараётган уларнинг малайлари томонидан эгаллаб олинган”.Британияликлар Украинадан қочишга ҳозирланишмоқдаАмерикаликлар ҳам УҚКни янада кучайтиришни мўлжаллашмоқда. ОАВ разведка ва миллий хавфсизлик органларининг беш нафар собиқ ходимларига таяниб МРБ АҚШда элита украин кучларининг махсус операциясининг махфий жадал тайёргарлик кўриш лойиҳасини бошқараётгани ҳақида ёзганди. “Курсантларга” бир неча ҳафта давомида ўқотар қуролдан фойдаланишни, маскировка усуслларини, тактиканинг турли турлари ҳамда разведкани ўргатишади.Қизиқ чизиқларШу билан бирга АҚШ ва ЕИ бўлажак “Кремль тажовузи” бўлишини ҳақида тинмасдан гапирмоқда. Американинг The New York Times газетаси куни кеча февралдаги Россия ҳужуми ҳақида хабар қилди. Олдинроқ ғарб ОАВлари декабрь охири, январь ўртаси ва охирини айтишганди. Бундан ташқари, Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг сўзларига кўра, Вашингтоннинг Москва томонидан “бостириш киришни” оқлаш учун провакация тайёрланаётганининг гўёки далиллари борлигини айтди.Кремль бундай нияти йўқлигини бот-бот такрорламоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков CNN га берган интервьюсида Украина билан чегарадаги қўшинлар ўз хавфсизлигини таъминлаш ва АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий фаолиятига жавоб бериш учунгина турганини тушунтирди.Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавронинг сўзларига кўра, Россия ҳеч қачон на омма олдида, на ёпиқ режимда украинларга таҳдид қилган.“Жаноб Зеленский ва унинг сафдошлари эса – улар буни тўғридан-тўғри қилишмоқда. Биз яхши тушунамизки: Ғарб бу ҳукуматни қурол билан маст қилаётган барча нарса, унда Украина шарқидаги муаммоларни куч йўли билан ҳал қилишга ўтишга қўшимча васвасани туғдирмоқда. Бу биз учун маълум сабабларга кўра мутлақо мақбул эмас”, - деди Лавров.Путин Украина янги ҳарбий операцияни тайёрлаётган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирдиРоссия ўз чегараларида ва Азов денгизида НАТО инфратузилмалари пайдо бўлишига тоқат қилмайди. Қўшни мамлакатда зарба берувчи қуроллар бўлиши - яна бир қизил чизиқ. Лавров ғарблик ҳамкорларга 1999 йилда Истанбулда қабул қилинган Европа хавфсизлиги хартиясини қайта ўқиб чиқишни маслаҳат берди.“Ғарб ҳозир айтаётган ва қилаётган ҳамма иш – ўша пайт асос қилиб олинган мажбуриятларинг қўпол бузилиши”, - дея таъкидлади Россия ТИВ раҳбари.Ўша ҳужжатда XXI асрда дунё ҳамжамияти хавфсизлиги концепцияси шакллантирилган. Икки тамойил асос қилиб олинган: коллективлик тамойили – “иштирокчи ҳар бир давлатнинг хавфсизлиги барча бошқаларнинг хавфсизлиги билан чамбарчас боғланган” ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг дунё тинчлигини қўллашдаги биринчи навбатдаги масъулияти. Хартияни 54 та давлат, жумладан, Россия ва АҚШ қабул қилган, аммо Европада НАТО роли у ерда ҳеч қандай ёзилмаган.
донбасс
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1182/45/11824576_110:0:2841:2048_1920x0_80_0_0_6f2f069bf6d2b741646c311d342d0320.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
колумнистлар, донбасс
“Улар йўл четидан юришибди”: Донбассда нималар бошланяпти
Донбассда вазият таранглашмоқда: ДХР ва ЛХР мунтазам ўққа тутишлар ҳақида хабар бермоқда, УҚК оғир техникаларни олиб келмоқда, ғарб ОАВлари эса “Россиянинг бостириш кириш” кириш сценарийсини муҳокама қилишмоқда.
Чамаси, Киев масалани куч билан ҳал қилишдан воз кечмаяпти – европалик ва америкалик иттифоқчилар сукут сақлаб розилик беришмоқ. Минтақада нималар рўй бераётганини - РИА Новости материалида.
Донбассда Янги йил байрамлари нисбатан тинч ўтди, ўт очмаслик режимига амал-тақал риоя қилинди. Киев бу кунларда КХШТ тинчликпарвар кучларининг Қозоғистондаги операциясини кузатди. Унинг муваффақияти, кўринишидан, украин ҳукумати таассурот уйғотган. Зеленский ҳатто ҳарбий нутқларини сусайтирди ва 11 январь куни деэскалация ҳақида келишиб олишга тайёрлигини билдирди.
Бироқ ҳарбийлар Олий бош қўмондонни қўллашга шошилишмаяпти: ўша куни ўққа тутиш қайта тикланди. Ўтни Донецк вилояти Новоласп аҳоли пунктига қарата очишди.
Қурбонлар кузатилмади, лекин бироз ўтиб икки нафар Украина Қуролли кучлари (УҚК) аскари ўзининг фугасида портлаб кетди. Донбасс анчадан буён Киевни атрофни миналаштириш ва қўпорувчилик уюштиришга тайёргарлик кўришда айблаб келади. ЛХР бунинг учун январь ойида “Ғарб” махсус бўлинма маркази жангчиларини Луганск станциясига олиб келишган деб ҳисоблайди.
ДХР 131-разведка батальони мерганлари пайдо бўлганини хабар қилди. Равшанки, Киев узоқ позицияли уруш шароитларида ўт очишлар ва фронтнинг бутун чизиқлари бўллаб кескинлик ўчоқларини яратиш билан душман юрагига ғулғула солишни аҳд қилган. Артоўққа тутишлар ҳам кўпайган: ўтган ҳафта ичида республикани йирик калибр 20 мартадан зиёд қоплаган.
Қолаверса, УҚК фронтга оғир техникани олиб келишмоқда. ДХР Халқ милицияси Андреевка яқинида 9К33 “Оса” зенит-ракета мажмуаси, Мангушда БМ-21 “Град” тизими ҳамда Володарский яқинида учта “Акация” тўпларини аниқлади.
Устига устак буни ЕХҲТ кузатувчилари яширишга уринишмоқда.
Эҳтимол, украин ҳукумати шу тариқа Россия ва Ғарб музокаралари ортидан иттифоқчиларининг диққатини ўзига қаратмоқчи. Боз устига, уларни шундоқ ҳам унутиб қўйишмаяпти. Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас ЕИда ҳамкасблари билан норасмий учрашувда Украинада Евроиттифоқнинг ҳарбий миссиясини тузишни таклиф қилди. Уни Евродипломатия раҳбари Жозеп Боррел қўллаб-қувватлади ва Брюссель у ерга “юқори даражадаги ҳарбий кадрларни” тайёрлаш учун мутахассисларни жўнатишни режалаштираётганига аниқлик киритди.
“Европа Иттифоқи украинларга нималарни ўргатади”, - дея савол билан юзланади ҳарбий эксперт Юрий Котёнок. – Қийшиқ НАТО зарбаларигами? Лекин буни мана етти йилдирки америкаликлар, британияликлар, канадаликлар Яворовский ва бошқа полигонларда бажариб келишяпти. Очаковода, Николаевда янги ҳарбий объектлар қуришмоқда. Шунга ўхшаш баёнотлар Ғарб Украинани Россияга қарши туриш нуқтаи назаридан плацдрам сифатида кўраётганидан яна бир марта далолат беради. Бу ҳудуд нафақат АҚШ, балки Вашингтон кўрсатмаларини бажараётган уларнинг малайлари томонидан эгаллаб олинган”.
Америкаликлар ҳам УҚКни янада кучайтиришни мўлжаллашмоқда. ОАВ разведка ва миллий хавфсизлик органларининг беш нафар собиқ ходимларига таяниб МРБ АҚШда элита украин кучларининг махсус операциясининг махфий жадал тайёргарлик кўриш лойиҳасини бошқараётгани ҳақида ёзганди. “Курсантларга” бир неча ҳафта давомида ўқотар қуролдан фойдаланишни, маскировка усуслларини, тактиканинг турли турлари ҳамда разведкани ўргатишади.
Шу билан бирга АҚШ ва ЕИ бўлажак “Кремль тажовузи” бўлишини ҳақида тинмасдан гапирмоқда. Американинг The New York Times газетаси куни кеча февралдаги Россия ҳужуми ҳақида хабар қилди. Олдинроқ ғарб ОАВлари декабрь охири, январь ўртаси ва охирини айтишганди. Бундан ташқари, Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг сўзларига кўра, Вашингтоннинг Москва томонидан “бостириш киришни” оқлаш учун провакация тайёрланаётганининг гўёки далиллари борлигини айтди.
Кремль бундай нияти йўқлигини бот-бот такрорламоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков CNN га берган интервьюсида Украина билан чегарадаги қўшинлар ўз хавфсизлигини таъминлаш ва АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий фаолиятига жавоб бериш учунгина турганини тушунтирди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавронинг сўзларига кўра, Россия ҳеч қачон на омма олдида, на ёпиқ режимда украинларга таҳдид қилган.
“Жаноб Зеленский ва унинг сафдошлари эса – улар буни тўғридан-тўғри қилишмоқда. Биз яхши тушунамизки: Ғарб бу ҳукуматни қурол билан маст қилаётган барча нарса, унда Украина шарқидаги муаммоларни куч йўли билан ҳал қилишга ўтишга қўшимча васвасани туғдирмоқда. Бу биз учун маълум сабабларга кўра мутлақо мақбул эмас”, - деди Лавров.
Россия ўз чегараларида ва Азов денгизида НАТО инфратузилмалари пайдо бўлишига тоқат қилмайди. Қўшни мамлакатда зарба берувчи қуроллар бўлиши - яна бир қизил чизиқ. Лавров ғарблик ҳамкорларга 1999 йилда Истанбулда қабул қилинган Европа хавфсизлиги хартиясини қайта ўқиб чиқишни маслаҳат берди.
“Ғарб ҳозир айтаётган ва қилаётган ҳамма иш – ўша пайт асос қилиб олинган мажбуриятларинг қўпол бузилиши”, - дея таъкидлади Россия ТИВ раҳбари.
Ўша ҳужжатда XXI асрда дунё ҳамжамияти хавфсизлиги концепцияси шакллантирилган. Икки тамойил асос қилиб олинган: коллективлик тамойили – “иштирокчи ҳар бир давлатнинг хавфсизлиги барча бошқаларнинг хавфсизлиги билан чамбарчас боғланган” ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг дунё тинчлигини қўллашдаги биринчи навбатдаги масъулияти. Хартияни 54 та давлат, жумладан, Россия ва АҚШ қабул қилган, аммо Европада НАТО роли у ерда ҳеч қандай ёзилмаган.