https://sputniknews.uz/20220119/saida-mirziyoeva-sevimlidagi-axloqsiz-serialni-tanqid-qildi-22274412.html
Саида Мирзиёева “Sevimli”даги ахлоқсиз сериални танқид қилди
Саида Мирзиёева “Sevimli”даги ахлоқсиз сериални танқид қилди
Sputnik Ўзбекистон
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева “Севимли” телеканали орқали эфирга узатилаётган “Сабрия” сериалини танқид қилди.
2022-01-19T15:50+0500
2022-01-19T15:50+0500
2022-01-19T15:50+0500
жамият
танқид
ўзбек кино
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1124/22/11242250_0:0:1009:568_1920x0_80_0_0_a9fa3a1b72279c714c4d0cb192879543.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева “Севимли” телеканали орқали эфирга узатилаётган “Сабрия” сериалини танқид қилди.“Мамлакатимизда, шубҳасиз, сўз ва ижод эркинлиги мавжуд.Лекин бир томошабин сифатида “Севимли” каналида прайм-тайм вақти намойиш этилаётган, миллионлаб телетомошабинларнинг диққатини тортган “Сабрия” миллий сериалига нисбатан шахсий муносабатимни билдиришга ҳақлиман, деб ўйлайман.Бадиий савия ҳақида гапириб ҳам ўтирмайман, унақа нарсанинг ўзи йўқ. Сериал муаллифлари орасида бирорта аёл йўқлигига ҳам ишончим комил. Чунки ҳеч қайси фильмда аёлларга нисбатан бу қадар нафрат кўрмаганман”, - дейди Саида Мирзиёева.Унинг сўзларига кўра, сюжетда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш бўйича аниқ ва батафсил йўриқнома кўрсатишдан мақсад нималиги ҳам тушунарсиз.“Бу ҳолатдан ҳеч қандай хулоса чиқарилмаган. Ҳамкасб-аёллар ўртасидаги заҳар-заққумга тўла рақобат ғояси-ку, умуман, аёлларни одам ўрнида кўрмайдиган латифабозлардан илҳомланиб ёзилгандек. Ва ниҳоят, энг ёқимсиз ва жирканч эпизодлар – аёлларга нисбатан зўравонлик саҳналари ҳамда исноддан қутулишнинг ягона “тўғри” йўли – ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ. Нақадар "доно" маслаҳат!Ушбу сериалда аёллар фикри тор, маккора, заифа, ҳаётдаги ҳамма балоларга сабабчи қилиб кўрсатилган”, дейди Мирзиёева.“Нима деб ўйлайсиз, ўзбекистонлик аёлларнинг обрўига жиддий путур етказаётган бундай саёз “ижод намуналари” яратишни бас қилишни талаб этишга ҳақлимизми? Қандай қилиб ўз жонига қасд қилишни экранда кўрсатиш мумкин, ахир?Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги экспертиза ўтказмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1124/22/11242250_53:0:948:671_1920x0_80_0_0_e89d6323808fa75328fc6be9e8ac0ff3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саида мирзиёева “sevimli”даги ахлоқсиз сериални танқид қилди
саида мирзиёева “sevimli”даги ахлоқсиз сериални танқид қилди
Саида Мирзиёева “Sevimli”даги ахлоқсиз сериални танқид қилди
Саида Мирзиёева “Севимли” телеканали орқали эфирга узатилаётган “Сабрия” сериалини танқид қилди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева “Севимли” телеканали орқали эфирга узатилаётган “Сабрия” сериалини танқид қилди.
“Мамлакатимизда, шубҳасиз, сўз ва ижод эркинлиги мавжуд.
Лекин бир томошабин сифатида “Севимли” каналида прайм-тайм вақти намойиш этилаётган, миллионлаб телетомошабинларнинг диққатини тортган “Сабрия” миллий сериалига нисбатан шахсий муносабатимни билдиришга ҳақлиман, деб ўйлайман.
Бадиий савия ҳақида гапириб ҳам ўтирмайман, унақа нарсанинг ўзи йўқ. Сериал муаллифлари орасида бирорта аёл йўқлигига ҳам ишончим комил. Чунки ҳеч қайси фильмда аёлларга нисбатан бу қадар нафрат кўрмаганман”, - дейди Саида Мирзиёева.
Унинг сўзларига кўра, сюжетда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш бўйича аниқ ва батафсил йўриқнома кўрсатишдан мақсад нималиги ҳам тушунарсиз.
“Бу ҳолатдан ҳеч қандай хулоса чиқарилмаган. Ҳамкасб-аёллар ўртасидаги заҳар-заққумга тўла рақобат ғояси-ку, умуман, аёлларни одам ўрнида кўрмайдиган латифабозлардан илҳомланиб ёзилгандек. Ва ниҳоят, энг ёқимсиз ва жирканч эпизодлар – аёлларга нисбатан зўравонлик саҳналари ҳамда исноддан қутулишнинг ягона “тўғри” йўли – ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ. Нақадар "доно" маслаҳат!
Ушбу сериалда аёллар фикри тор, маккора, заифа, ҳаётдаги ҳамма балоларга сабабчи қилиб кўрсатилган”, дейди Мирзиёева.
“Нима деб ўйлайсиз, ўзбекистонлик аёлларнинг обрўига жиддий путур етказаётган бундай саёз “ижод намуналари” яратишни бас қилишни талаб этишга ҳақлимизми? Қандай қилиб ўз жонига қасд қилишни экранда кўрсатиш мумкин, ахир?
Мен бадиий кенгашлар ва мутасадди ташкилотларни бу каби контентга қонун ва этика нуқтаи назаридан хулоса беришга чақираман. Аёлларимиз бундай муносабатга лойиқ эмас! Бу ҳам хусусий, ҳам давлат кинематографига бирдек тааллуқли!”, деб ёзган Мирзиёева.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги экспертиза ўтказмоқда.