Россияда Суриядаги жангариларга қўшилишни режалаштирган ўзбекистонлик қўлга олинди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2022
Oбуна бўлиш
Қашқадарёлик эркак Россияда мавсумий ишлаши даврида Интернет орқали халқаро террорчи тузилмалар таъсирига тушиб қолган.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Россияда Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган ўзбекистонлик ушланди.
Ўзбекистон Давлат хизмати хавфсизлиги хабарига кўра, қашқардарёлик эркак Россиядамавсумий ишлаши даврида Интернет орқали халқаро террорчи тузилмалар таъсирига тушиб қолган. Кейин у қўпорувчилик ҳаракатини содир қилиш мақсадида Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.
Россияда “жиҳод” ғояларини тарғиб қилишда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди
Бу фуқаро ДХХ ходимлари ва Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларда қўлга олинган ва Ўзбекистонга олиб келинган.
Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ 1999 йилдаги Тошкентда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларига алоқаси борлиги учун 23 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келингани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0