Россия Қозоғистондан КХШТ тинчликпарвар кучларини олиб чиқиб кетишни якунлади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПрилет российских миротворцев из Казахстана на аэродром Чкаловский
Прилет российских миротворцев из Казахстана на аэродром Чкаловский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2022
Oбуна бўлиш
КХШТ тинчликпарвар кучлари бўлган Россиянинг сўнгги тўртта ҳарбий транспорт самолёти Қозоғистон пойтахтидан ҳавога кўтарилди.
КХШТ тинчликпарвар кучлари бўлган Россиянинг сўнгги тўртта ҳарбий транспорт самолёти Қозоғистон пойтахтидан ҳавога кўтарилди.
Тинчликпарвар контингент қўмондонлигига Россия генерал-полковниги Андрей Сердюков раҳбарлик қилди.
“КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши қарорига мувофиқ Қозоғистон ҳудудида ўтказилган тинчликпарвар операция якунланди. Тинчликпарвар кучлари топширилган вазифани муваффақиятли уддалади”, — деди Сердюков.
Илгарироқ Арманистон, Беларусь, Тожикистон тинчликпарвар қўшинлари Россия ҳарбий самолётларида ватанга қайтганди.
Қирғизистон қўшинлари техника ва қуроллар билан колонна таркибида республикага қайтишди.
Янгиликлар лентаси
0