https://sputniknews.uz/20220119/limon-etishtiruvchilarga-subsidiya-beriladi-22276894.html
Лимон етиштирувчиларга субсидия берилади
Лимон етиштирувчиларга субсидия берилади
Sputnik Ўзбекистон
Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
2022-01-19T22:02+0500
2022-01-19T22:02+0500
2022-01-19T22:02+0500
иқтисод
лимон
субсидия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/13/22277148_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_ac3aa5e5948e5c2c741835a657fa88ff.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.Қарор билан бу бўйича низом тасдиқланди.Низомга кўра, талабгорлар (қишлоқ хўжалиги ташкилотлари) муқобил энергия қурилмаси ўрнатилган иссиқҳона ишга туширилгандан сўнгсубсидия олиш учун туман комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.Туман комиссияси мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида талабгор томонидан ўрнатилган муқобил энергия қурилмаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади.Талабгорлар Комиссиянинг ижобий хулосасини олгач 5 кун ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.Пилланинг ҳар бир килоси учун 5 минг сўм субсидия бериладиҲужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичидаАгентлик уларни ўрганиб чиқиб, Кенгаш қарори қабул қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида субсидия ажратади ёки рад этилса, бу ҳақда талабгорни хабардор қилади.Агентлик 5 йил мобайнида, ҳар йил камида бир маротаба шартномада кўрсатилган параметрлар ва мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.Шунингдек, қарорга кўра янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Агентликка тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/13/22277148_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_d1395602e71b6d205464b81cddc880c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
лимон етиштирувчилар субсидия
лимон етиштирувчилар субсидия
Лимон етиштирувчиларга субсидия берилади
Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, лимон етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари харид қилган муқобил энергия (табиий газга нисбатан)орқали ишлайдиган иситиш қурилмалари қийматининг 30 фоизгача қисми Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Қарор билан бу бўйича низом
тасдиқланди.Низомга кўра, талабгорлар (қишлоқ хўжалиги ташкилотлари) муқобил энергия қурилмаси ўрнатилган иссиқҳона ишга туширилгандан сўнгсубсидия олиш учун туман комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Туман комиссияси мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида талабгор томонидан ўрнатилган муқобил энергия қурилмаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Талабгорлар Комиссиянинг ижобий хулосасини олгач 5 кун ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.
Ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичидаАгентлик уларни ўрганиб чиқиб, Кенгаш қарори қабул қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида субсидия ажратади ёки рад этилса, бу ҳақда талабгорни хабардор қилади.
Агентлик 5 йил мобайнида, ҳар йил камида бир маротаба шартномада кўрсатилган параметрлар ва мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
Шунингдек, қарорга кўра янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.
Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Агентликка тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.