https://sputniknews.uz/20220119/kovid-bilan-kasallangan-22275949.html
Мутахассис: ковид билан касалланган 90−95 фоиз беморда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти
Мутахассис: ковид билан касалланган 90−95 фоиз беморда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти
Sputnik Ўзбекистон
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов коронавируснинг янги тури олдинги дельта ва "британча" штаммларига нисбатан бироз енгил ўтаётганини маълум қилди.
2022-01-19T16:32+0500
2022-01-19T16:32+0500
2022-01-19T16:32+0500
covid-19 умумжаҳон пандемияси
зангиота тумани
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1413/30/14133017_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_b1ee6c27c4723c51cd30e4ab2939759e.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов коронавируснинг янги тури олдинги дельта ва "британча" штаммларига нисбатан бироз енгил ўтаётганини маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, айни пайтда муассасада коронавирусга чалинган 1300 нафардан зиёд бемор даволанмоқда. Сўнгги кунларда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари кўп кузатилаётгани боис, 5 январдан шифохонага мурожаат қилаётган беморлар сони ҳам кескин ошган.“Ҳозирда муассасамизга ўртача кунига 300-400 нафар бемор мурожаат қилиб, шундан 200-300 нафари касалхонага ётқизиляпти. Ваҳоланки, январь ойининг тўртинчи санасига қадар кунига 65-70 та мурожаат бўлиб, шундан 70 фоиз бемор даволанишга ётқизилган”, — дейди у.Беморларда иситма, бўғимларда оғриқ, бош оғриғи, ҳолсизлик каби оддий респиратор белгилар билангина намоён бўлмоқда.Шунингдек, даволаниш муддати эса қисқариб, ўртача 5 кунни ташкил қилмоқда. Оғир аҳволдаги беморларни даволашда ишлатиладиган вирусга қарши "Ремдесивир" ва бошқа дори воситаларига бўлган эҳтиёж камайган.Ҳозир 190 ўринга мўлжалланган жонлантириш бўлимида даволанаётган беморлар сони сезиларли даражада қисқарган. Дельта штамми авж олган ўтган йил ёз ойларида реанимацион бўлимларда беморлар сони анча кўп бўлган.Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш рекорд даражага етдиЗангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори фуқароларни ортиқча саросимага берилмасликни, зарурат бўлмаганда юқумли касалликларни даволаш муассасаларига бормасликни, агар ўзларида касаллик белгиларини сезса, дарҳол шифокорга мурожаат қилишларини сўраган.Шунингдек, мутахассис барчани касалликка қарши эмланишга, агар вакцина олган бўлса, бустер дозаларини олишга чақирган.Коронавирусга чалинган болани уй шароитида қандай даволаш керакСўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашган. 18 январь куни пандемия бошидан буён рекорд даражада 1214 кишида коронавирус тасдиқланган.
зангиота тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1413/30/14133017_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ed181679bd4e35e87ef1b083e3b5d166.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ковид ўзбекистонда коронавирус зангиота шифохонаси коронавируснинг янги тури коронавирусга чалинганларни даволаш коронавирус статистикаси
ковид ўзбекистонда коронавирус зангиота шифохонаси коронавируснинг янги тури коронавирусга чалинганларни даволаш коронавирус статистикаси
Мутахассис: ковид билан касалланган 90−95 фоиз беморда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори: 5 январдан шифохонага мурожаат қилаётган беморлар сони кескин ошди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов коронавируснинг янги тури олдинги дельта ва "британча" штаммларига нисбатан бироз енгил ўтаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда муассасада коронавирусга чалинган 1300 нафардан зиёд бемор даволанмоқда. Сўнгги кунларда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари кўп кузатилаётгани боис, 5 январдан шифохонага мурожаат қилаётган беморлар сони ҳам кескин ошган.
“Ҳозирда муассасамизга ўртача кунига 300-400 нафар бемор мурожаат қилиб, шундан 200-300 нафари касалхонага ётқизиляпти. Ваҳоланки, январь ойининг тўртинчи санасига қадар кунига 65-70 та мурожаат бўлиб, шундан 70 фоиз бемор даволанишга ётқизилган”, — дейди у.
Беморларда иситма, бўғимларда оғриқ, бош оғриғи, ҳолсизлик каби оддий респиратор белгилар билангина намоён бўлмоқда.
“Қолаверса, 5 январдан бошлаб шифохонага келаётган 90-95 фоиз беморда сатурациянинг пасайиши ва ўпканинг зарарланиши кузатилмаяпти. Вируснинг жиддий асоратлар билан кечиши нисбатан кам. Ўпкада зарарланиш деярли кузатилмаяпти”, —
деди Анвар Ҳусанов. Унинг сўзларидан ССВ матбуот хизмати иқтибос келтирган.
Шунингдек, даволаниш муддати эса қисқариб, ўртача 5 кунни ташкил қилмоқда. Оғир аҳволдаги беморларни даволашда ишлатиладиган вирусга қарши "Ремдесивир" ва бошқа дори воситаларига бўлган эҳтиёж камайган.
Ҳозир 190 ўринга мўлжалланган жонлантириш бўлимида даволанаётган беморлар сони сезиларли даражада қисқарган. Дельта штамми авж олган ўтган йил ёз ойларида реанимацион бўлимларда беморлар сони анча кўп бўлган.
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори фуқароларни ортиқча саросимага берилмасликни, зарурат бўлмаганда юқумли касалликларни даволаш муассасаларига бормасликни, агар ўзларида касаллик белгиларини сезса, дарҳол шифокорга мурожаат қилишларини сўраган.
Шунингдек, мутахассис барчани касалликка қарши эмланишга, агар вакцина олган бўлса, бустер дозаларини олишга чақирган.
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашган. 18 январь куни пандемия бошидан буён рекорд даражада 1214 кишида коронавирус тасдиқланган.