https://sputniknews.uz/20220118/ypx-post-22258850.html
ЙПХ постларида “яшил” ва “қизил” йўлаклар пайдо бўлади
ЙПХ постларида “яшил” ва “қизил” йўлаклар пайдо бўлади
Sputnik Ўзбекистон
2022 йил 1 мартдан бошлаб “Чинор” ва “Наманган” йўл-патруль хизмати стационар постларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилади.
2022-01-18T16:58+0500
2022-01-18T16:58+0500
2022-01-18T16:58+0500
йўл-патрул хизмати (йпх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0c/14521973_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_646fb4aa6fd2a500a948eaad69d0617d.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистондаги ЙПХ постларида "яшил" ва "қизил" йўлак тизими жорий этилади. Ички ишлар вазирлиги муҳокамага қўйган тегишли Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида кўзда тутилган.Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Чинор” ва Наманган вилояти Поп туманидаги “Наманган” йўл-патруль хизмати стационар постларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилади. Босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патруль хизмати стационар постларида қўлланилади.Тошкентда экополиция хизмати автомобиллари намойиш қилиндиБундан ташқари, “RFID” (Радио частотани идентификациялаш технологияси)тизими эксперимент тариқасида жорий этилади. У транспорт оқимини ҳисоблаш, тирбандликларни олдини олиш, қидирувда бўлган транспорт воситаларнинг ҳаракатланиш йўналишини аниқлаш ҳамда транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан узатиш имкониятини ўз ичига олади.“RFID” тизимини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига кириш-чиқиш жойларидаги йўл-патруль хизмати масканлари, блокпостларида ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0c/14521973_125:0:2856:2048_1920x0_80_0_0_1cc7a1815f8f870cfa4319085a5faf56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йпх постлари яшил қизил йўлак
йпх постлари яшил қизил йўлак
ЙПХ постларида “яшил” ва “қизил” йўлаклар пайдо бўлади
“Чинор” ва “Наманган” йўл-патруль хизмати стационар постларида “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистондаги ЙПХ постларида "яшил" ва "қизил" йўлак тизими жорий этилади. Ички ишлар вазирлиги муҳокамага қўйган тегишли Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида
кўзда тутилган. Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Чинор” ва Наманган вилояти Поп туманидаги “Наманган” йўл-патруль хизмати стационар постларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилади. Босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патруль хизмати стационар постларида қўлланилади.
Бундан ташқари, “RFID” (Радио частотани идентификациялаш технологияси)тизими эксперимент тариқасида жорий этилади.
У транспорт оқимини ҳисоблаш, тирбандликларни олдини олиш, қидирувда бўлган транспорт воситаларнинг ҳаракатланиш йўналишини аниқлаш ҳамда транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан узатиш имкониятини ўз ичига олади.
“RFID” тизимини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига кириш-чиқиш жойларидаги йўл-патруль хизмати масканлари, блокпостларида ўрнатиш режалаштирилмоқда.