https://sputniknews.uz/20220118/umra-safari-narxi-nega-oshganiga-izoh-berildi-22251536.html
Умра сафари нархи нега ошганига изоҳ берилди
Умра сафари нархи нега ошганига изоҳ берилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра - 2022 нархи ошгани борасида турли мулоҳазаларга муносабат билдирди.
2022-01-18T12:58+0500
2022-01-18T12:58+0500
2022-01-18T14:43+0500
умра
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/16/19790941_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_3d79aae3ff0301af98b492d00a036df3.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда пандемиядан аввал, яъни 2020 йил февраль ойига қадар қилинган Умра тўлови ошгани борасида турли мулоҳазалар билдирмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси қўшимча тўлов ҳақида батафсил маълумот берди.Таъкидланишича, пандемия Умра хизматлари кўрсатишга ҳам салбий таъсир кўрсатган.Хусусан, меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш талаблари ўрнатилган.Умра-2022: ўзбекистонликлар учун зиёрат қачон бошланади ва унинг нархи қанчаИшлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда икки йил аввалги ҳолатга нисбатан нарх-наво кўтарилган. Боз устига қиролликда 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи ҳам жорий этилган.Қайд этилишича, 2020 йил февраль ойига қадар умра учун тўлов амалга оширган, пандемия сабаб бориш истагидан қайтган фуқароларнинг мурожаатига асосан тўловлари қайтариб берилган. Қолган фуқароларнинг маблағлари ўз ихтиёрларига кўра, умра ҳисоб рақамида сақланмоқда.Эслатиб ўтамиз, 22 январдан ўзбекистонликлар яна Умра зиёратини амалга оширишлари мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/16/19790941_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_db424238094461abec1e76b679d80d18.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
умра сафари 2022 нархлари харажатлари қачон очилади умра сафарига бориш тартиби умра сафарига рухсат умра зиёратига қандай борса бўлади умра нархи 2022 умра сафари 2022 нархи
умра сафари 2022 нархлари харажатлари қачон очилади умра сафарига бориш тартиби умра сафарига рухсат умра зиёратига қандай борса бўлади умра нархи 2022 умра сафари 2022 нархи
Умра сафари нархи нега ошганига изоҳ берилди
12:58 18.01.2022 (янгиланди: 14:43 18.01.2022) Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра тўлови ошгани борасидаги турли мулоҳазаларга муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда пандемиядан аввал, яъни 2020 йил февраль ойига қадар қилинган Умра тўлови ошгани борасида турли мулоҳазалар билдирмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси қўшимча тўлов ҳақида батафсил
маълумот берди. Таъкидланишича, пандемия Умра хизматлари кўрсатишга ҳам салбий таъсир кўрсатган.
Хусусан, меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш талаблари ўрнатилган.
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда икки йил аввалги ҳолатга нисбатан нарх-наво кўтарилган. Боз устига қиролликда 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи ҳам жорий этилган.
"Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган меҳмонхоналар буюртма қилинди. Масжиди Набавийга яқин бўлган 5 юлдузли „Пулман зам-зам“ ва Байтуллоҳ атрофидаги „Жабал Умар“ ҳудудида жойлашган 5 юлдузли меҳмонхона олинди. Қиёс учун, олдинги йилларда зиёратчиларимиз Макка шаҳрида Ҳарам масжидидан чамаси 1,2 км. бўлган меҳмонхонада истиқомат қилишган", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 2020 йил февраль ойига қадар умра учун тўлов амалга оширган, пандемия сабаб бориш истагидан қайтган фуқароларнинг мурожаатига асосан тўловлари қайтариб берилган. Қолган фуқароларнинг маблағлари ўз ихтиёрларига кўра, умра ҳисоб рақамида сақланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 январдан ўзбекистонликлар яна Умра зиёратини
амалга оширишлари мумкин.