Россияга мигрантларнинг оқими кўпаяди – Медведев

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗампред Совбеза РФ Д. Медведев принял участие в заседании попечительского совета СПбГУ
Зампред Совбеза РФ Д. Медведев принял участие в заседании попечительского совета СПбГУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Oбуна бўлиш
Россияга мигрантларнинг оқими кўпаяди – Дмитрий Медведев.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россияга мигрантларнинг оқими кўпаяди, шунинг учун мигрантлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва ҳисобга олиш бўйича замонавий ягона тизими зарур, деб айтди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.

“Бугун биз нафақат ўйлашимиз, балки ушбу соҳада маълумотларни тўплаш ва ҳисобга олишнинг ягона тизимини қандай шакллантиришни ҳал қилишимиз керак. Бу ҳақда тизим янгиланмаётгани учун қотиб қолиб, қулаши мумкин, чунки тизим эски, унга пул ажратилмаяпти, деб айтганди Ички ишлар вазири. Ва табиийки, буларнинг барчаси барча тоифадаги фуқароларга – фуқароларимизга ҳам, чет элликларга ҳам таъсир қилмоқда”, - деди у миграция соҳасида давлат бошқаруви ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга бағишланган йиғилишда.

Медведевнинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси миграция соҳасидаги ахборот инфратузилмасининг даражаси юқори бўлмаганлиги билан боғлиқ.
"Аста-секин, белгиланган муддатларни бузган ҳолда, деярли бир йил кечикиб, миграция жараёнларини давлат бошқарувини комплекс ахборотлаштириш стратегияси лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Хорижий фуқаролар ва миграция оқимлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ягона рақамли платформа ҳали ҳам мавжуд эмас. Бундай тизим ниҳоятда муҳим”, деди у.
Унинг сўзларига кўра, пандемия билан боғлиқ чекловларга қарамай, мамлакатга мигрантлар оқими ўсишда давом этади.
"Миграцион ҳисобга олиш сифати ва унинг устидан давлат назорати бўйича жиддий саволлар мавжуд. Прокуратура текширувлари кўп ҳолатларда бу соҳада жиддий қонунбузарликларни аниқламоқда. Одамлар ҳар доим ҳам миграция соҳасида белгиланган давлат хизматларидан, сифатли тиббий ёрдамдан фойдалана олмаяпти. Арзон ва ҳуқуқсиз хорижлик ишчи кучини мамлакатимизга жалб этишдан фойда кўраётган ишбилармонлар ҳамон бор", - деди Медведев.
Янгиликлар лентаси
0