Россия ўз дипломатларини Украинадан олиб чиқишни режалаштирмоқда - ОАВ

© AFP 2023 / Sergei SupinskyУкраинский флаг на площади Независимости в Киеве
Украинский флаг на площади Независимости в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Oбуна бўлиш
Яқин вақт ичида Россиянинг Киевдаги элчихонаси ва Львов шаҳридаги консулхонасидан яна 30 нафар дипломатларни олиб чиқиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Россия Украинадаги икки дипломатик ваколатхоналаридан ўз дипломатларини эвакуация қилишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда RT хорижий ОАВга асосан.
The New York Times нашрига бу ҳақида Украина Хавфсизлик хизматининг юқори лавозимдаги мулозими хабар қилган.
Хабарда айтилишига кўра, 5 январь куни 18 киши Украинани тарк этган. Улар асосан дипломатларнинг оила аъзолари ва болалари бўлишган. Яқин вақт ичида Россиянинг Киевдаги элчихонаси ва Львов шаҳридаги консулхонасидан яна 30 нафар дипломатларни олиб чиқиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия - Украина чегарасида вазият кескинлигича қолаётгани ҳақида хабар берган эди.
Маълумот учун, ўтган ҳафтада дастлаб Женевада, кейин Брюсселда Россия ҳамда АҚШ ва НАТО вакиллари билан Россия ташаббуси билан ишлаб чиқилган "Россия учун тинчлик кафолати" шартномаси муҳокама қилинган эди. Шартномада НАТОнинг собиқ Иттифоқ республикалари ҳисобидан Шарққа кенгайиши ва Россияга таҳдид солишини тўхтатиш талаби қўйилган эди. Лекин АҚШ ва НАТО ушбу шартларни қабул қилмади. Россия бунга жавобан ўз хавфсизлиги мақсадида дунёнинг исталган нуқтасида ўз қуролларини жойлаштириши мумкинлигини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0