National Geographic журналида Самарқанднинг “қадимий мўъжизалари” ҳақида мақола чоп этилди

© Unsplash / Artem BryzgalovСамарканд
Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Oбуна бўлиш
Шаҳар тарихи билан қизиққан ҳар бир сайёҳ кўриши керак бўлган жойлар ҳақида мақолада ўқинг.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. National Geographic журналида “Ипак йўли шаҳрининг қадимий мўъжизалари ортидаги баҳслар” мавзусида мақола чоп этилди. Мақолада Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари ҳақида ҳикоя қилинган.
Мақолада ёзилишича, мовий гумбазлар ва нур таратувчи Биби Хоним масжиди шаҳарга ташриф буюрган ва унинг тарихи билан қизиққан ҳар бир саёҳатчи кўриши керак бўлган жойлардан саналади.
Аммо барча маданий объектлар ҳам асл ҳолида сақланиб қолмаган, дея ёзади журнал. Уларни қайта тиклаш масаласи ташриф буюрувчилар, маҳаллий аҳоли, олимлар ва халқаро ташкилотлар ўртасида кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган.
Самарқанд Ўзбекистоннинг "туризм дарвозасига" айлантирилади
Баъзилар ушбу объектларни ҳимоя қилиш ва туризмдан муҳим даромад олиш учун таъмирлаш зарур деса, бошқалар эса эҳтиётсиз қилинган реставрация билан асл биноларга зарар етказиши ва бунинг ортидан сақлашга нолойиқ маҳаллаларнинг бузилишига олиб келиши мумкин дея эътироз билдиришмоқда.
National Geographic журнали реставрациясиз Ўзбекистон тарихи абадий йўқолиб кетиши мумкин эди деган фикрни билдирган. Маданий ёдгорликларни реставрация қилиш керак ва бу билан ҳукумат шуғулланмоқда.
Республика ҳукумати диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш масалаларида ЮНEСКО билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистон 2022 йилда туризм бўйича энг яхши ТОП-10талигидан жой олган эди. Мутахассислар саёҳатчиларга ташриф буюришни тавсия қилган жойлар қаторида Самарқанд ҳам бор.
Саёҳатчиларга “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига ҳам ташриф буюриш тавсия этилган.
Minecraftда Регистон майдонининг нусхаси яратилди - видео
Аввалроқ, Ўзбекистон Янги йилни нишонлашга арзийдиган дунёнинг кучли беш давлати қаторидан жой олган эди. Республика рейтингда Франция, Германия ва Швейцарияни ортда қолдирган.
2021 йил охирида The Times газетаси Ўзбекистонни “энг ҳайратланарли дам олиш масканларидан бири” деб атаганди.
Country and Town нашри, ўз навбатида, республикада чанғи спортида ҳордиқ чиқариш ҳақида мақола чоп этган. Мақолада айтилишича, “Амирсой” курортининг “Сочини ортда қолдириши” учун барча имкониятлари бор.
2021 йил ноябрь ойидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонга 1 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган. Уларнинг ярми сайёҳлар. Аксарияти россияликлардир.
Янгиликлар лентаси
0