https://sputniknews.uz/20220118/fargona-is-gazi-22261148.html
Фарғонада уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан иккиси ҳарбийлар
Фарғонада уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан иккиси ҳарбийлар
Sputnik Ўзбекистон
Фарғона шаҳарида уч киши ис газидан заҳарланиши натижасида вафот этди. Бу шаҳар ҳокимининг мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш ва оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги қарорида айтилган.
2022-01-18T18:45+0500
2022-01-18T18:45+0500
2022-01-18T18:47+0500
ҳодисалар
фарғона
ис газидан заҳарланиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1121/80/11218058_1:0:1548:870_1920x0_80_0_0_47c8ed94c247332095f6492d3e5035f8.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Фарғона шаҳрида уч киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу шаҳар ҳокимининг мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш ва оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги қарорида айтилган.Маълум қилинишича, 14 январь куни соат 13:00 ларда шаҳарнинг Истиқлол маҳалласида яшовчи икки киши ва шу хонадонга меҳмонга келган бир нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб борилган. Тез тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан, улар шифохонада вафот этган.Ис газидан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида фуқаролар ис газидан заҳарланган деб гумон қилинмоқда. Бахтсиз ҳодиса сабабларини махсус ишчи гуруҳ ўрганмоқда.Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, ис газидан вафот этганларнинг икки нафари ҳарбий хизматчилар.Фарғона ҳарбий прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1121/80/11218058_194:0:1354:870_1920x0_80_0_0_668c33b125d5f0b4dead76c1c54edda2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фарғона ис гази уч киши вафот этди
фарғона ис гази уч киши вафот этди
Фарғонада уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан иккиси ҳарбийлар
18:45 18.01.2022 (янгиланди: 18:47 18.01.2022) Истиқлол маҳалласида яшовчи икки киши ва шу хонадонга меҳмонга келган бир киши ис газидан вафот этган.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Фарғона шаҳрида уч киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу шаҳар ҳокимининг мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш ва оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги
қарорида айтилган.
Маълум қилинишича, 14 январь куни соат 13:00 ларда шаҳарнинг Истиқлол маҳалласида яшовчи икки киши ва шу хонадонга меҳмонга келган бир нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб борилган. Тез тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан, улар шифохонада вафот этган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида фуқаролар ис газидан заҳарланган деб гумон қилинмоқда. Бахтсиз ҳодиса сабабларини махсус ишчи гуруҳ ўрганмоқда.
Бош прокуратура матбуот хизматининг
аниқлик киритишича, ис газидан вафот этганларнинг икки нафари ҳарбий хизматчилар.
Фарғона ҳарбий прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.